Гулнора Каримова

Япония жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик

2006 йил 20 июлида Токио шаҳрида Фонд ваколатхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фонднинг Япониядаги илк лойиҳаларидан бири сифатида 2006 йил апрель ойида "Эксельсиор" чолғу квартетининг Ўзбекистонга ташрифи ўтказилди.

2010 йилнинг 10 март куни Фонд Форум Япониянинг етакчи олий ўқув юртларидан бири — Нагойя университети билан Ҳамкорлик меморандуми имзолади. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Японияда таълим лойиҳаларига ўзаро кўмак кўрсатиш кўзда тутилган. Бу Фонд Форумнинг жаҳоннинг энг нуфузли унверситетлари билан имзоланган илк меморандумидир.

Йирик тадбирлар

2006 йил май ойида – “Буюк ипак йўли ва унинг мероси” бадиий кўргазмаси Хоккайдо оролининг икки шаҳри: Хакодате ва Обихирода ўтказилди. Олдинроқ, 2005 йилда, ушбу кўргазма Япониянинг бошқа ҳудудларида ўтказилган эди.

2006 йил 20 июн: “21 аср. Буюк Ипак йўлининг тарихи: қадим ва замона” мавзусида илмий тадқиқот конференцияси.

2006 йил 29 июл: Тошкентдаги Халқаро бизнес марказ ва Токиодаги Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) марказини бирлаштирган Тошкент-Токио видео-конференцияси.

2006 йил августда Тошкентда “Ўзбекистон керамикаси: шакл, орнамент, семантика” (ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва Фонд Форум қошида очилган усто Акбар Раҳимовнинг “Усто-Шогирд” керамика мактабида) халқаро семинари бўлиб ўтди.

2006 йил 19-20 октябрь кунлари “Буюк Ипак Йўли. Маданият ва анъаналар. Қадим ва замона” халқаро илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтди.

2007 йил 19 март куни Токиода ўзбек-япон Энергетика форуми бўлиб ўтди, унда Ўзбекистоннинг тоғ-қазиб чиқариш ва нефт-газ саноати намойиш этилди.

2007 йил 25 март – “Ўзбекистон меьморчилигидаги қадимийлик ва замонавийлик” кўргазмаси.(Тошкент).

24 август – “Кунчиқар мамлакатнинг мусиқа ва рақси” концерти.

2008 йил 3-6 май кунлари Такамацу шаҳрида, Буюк ипак йўли маданияти халқаро фестивали доирасида ўзбек маданияти ва модасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

2008 йил 4 июль куни Токиода Ўрта Осиё ҳудудидаги экологик муаммоларга эьтибор қаратиш мақсадида халқаро экологик симпозиум ўтказилди.

2008 йил 4 октябрдан 4 ноябргача Нара шахрида “Буюк ипак йўли: узлуксиз ип” кўргазмаси ўтказилди. Экспозицияда Ўзбекистоннинг аньанавий матолари, амалий саньати ва тўқимачилиги намойиш этилди.

2009 йил 30 март куни Токиода ўзбек-япон инвестицион семинари ўтказилди. Семинарда иқтисодиёт, савдо ва саноат, молия вазирликларининг масъул бўлимлари ходимлари, Ташқи ишлар вазирлиги, таҳлил марказлари ва Япониядаги етакчи иқтисодий ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

2009 йил июнь ойида «Регистан» чоғучилик ансамбли Японияда қатор концерт дастурлари тақдим этди.

2009 йил 31 октябрь куни Тошкентда Япония анъанавий рақс концерти бўлиб ўтди. Япониянинг “Бандоу Сенгику” рақс гуруҳи учта анъанавий япон рақсини тақдим этди. 1 ноябрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида япон рақси санъати бўйича маҳорат-дарслари ўтказилди.

2010 йилнинг 23 январь куни Тошкентда «Химико» япон барабан гуруҳининг концерт дастури бўлиб ўтди. Мазкур концерт дастури ўзида куч ва ботирликни жо қилган япон ноғоралари билан одатий зарбли мусиқа асбобларининг янгича садоси уйғунлашган ҳолда япон аёллари томонидан ажойиб тарзда ижро этилганлиги ўзбек томошабинлари ёдида қоладиган бўлди. 26 январь куни тадбир доирасида Ўзбекистон Давлат консерваториясида талабалар ҳамда барча япон ноғоралари санъатига қизиқувчилар учун мастер-класс ўтказилди.

«Ўзбекистоннинг қадимий тамаддунлари ва динлари: Япония маданияти чашмалари изидан” деб номланган 2010 йилнинг 15-18 февраль кунлари ўтказилган халқаро симпозиумлар Япониянинг етакчи университетларида ўтказилди. 1200дан зиёд фан ва жамоат ташкилотлари вакилларини жамлаган тадбирлар Токионинг Тойо ҳамда Нара шаҳрининг қатор университетларида бўлиб ўтди.

2011 й. 30 апрель куни Бухородаги Нодир Девонбеги хонакода “Асрлар садоси-2011” анъанавий маданият фестивали доирасида бутун дунёга машҳур япониялик хаттот Уста Коичи Хонданинг “Бухорои-Шарифга бағишлов” илк шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Қадимий бино деворларидаги хаттотлик экспозициясида олимнинг жами 23 та асари тақдим этилди.

21 июль куни Токиода Ўзбек маданияти кечаси - миллий маданий меросимиз, санъатимиз ва мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Фонд Форум, “Икуо Хираяма номидаги Ипак йўли музейи” ҳамда мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Кечада 250 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этди.

© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup