Гулнора Каримова

ХХР жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик

Фонд Форумнинг Хитойдаги ҳамкорлари билан ҳамкорлиги ташкилотга асос солинган биринчи йилданоқ жадал ривожланмоқда. Фонд Форумнинг илк хорижий ваколатхоналаридан бири – Пекиндаги офисдир (2005 й).

2008 йилда Фонд Хитойнинг энг йирик жамоат ташкилоти Сун Цинлинь фонди билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Сун Цинлинь фонди болалар ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган, маданий-бадиий тадбирларни ўтказадиган Хитойнинг машҳур жамоат ташкилоти. Фонд кўплаб мусиқий танловлар, маданий дастурлар, болалар фотосуратлари кўргазмалари ва бошқа қизиқарли тадбирларнинг ташкилотчиси ҳисобланади.

2009 йили Фонд Форум Бутунхитой халқаро дўстликни ривожлантириш уюшмаси билан Англашув меморандуми имзолади. Хитойнинг ушбу нодавлат ташкилоти халқаро кўнгиллилик ғояларини илгари суриш ва халқлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ишлари билан шуғулланади. Уюшманинг мақсади маданий алмашув, иқтисодий ва технологик ўзаро таъсир ва маслаҳатлар, касбий таълим, туризм, ҳимоя ҳамда жаҳонда тинчликни ўрнатиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва арбоблар билан ҳамкорликда дўстона муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришдир.

2010 йили Фонд Форум Хитой халқаро муаммоларни тадқиқ этиш фонди билан Ҳамкорлик меморандуми имзолади. Унда икки жамғарма орасидаги ўзро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, хусусан, маданият, санъат, маориф, илмий тадқиқотлар соҳасидаги ўзаро қўллаб-қувватлашни назарда тутилган. Хужжат ХХР делегациясининг 2010 йилнинг 10-11 июнь кунлари ШҲТ Саммити доирасидаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди.

Йирик лойиҳалар

2005 йил

“Ўзбек фотографияси 125 ёшда” фотокўргазмаси ва тўплам-каталогнинг Хитойнинг мингйиллик Ибодатхонасидаги тақдимоти.

2006 йил

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи-давлатлари, дунё ҳалқларининг “Болалар эртакларни чизишади” болалар расмлари кўргазмаси.

Фонд Форум Тошкентдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти қатнашчи-давлатларининг маданият вазирлари кенгашида иштирок этди.

“Ўзбекистонда Хитой киноси кунлари” телефестивали.

2007 йил

Пекин хайрия ярмаркасида Ўзбекистон амалий саньати экспозицияси.

Фонд Форум хитойлик олимлар ва маданият арбобларидан иборат делегацияларнинг “Дунё цивилизацияси тарихида Самарқанднинг ўрни ва аҳамияти”, “Дунё цивилизацияси тарихида Марғилоннинг ўрни ва аҳамияти” каби Тошкентдаги халқаро тадбирларда иштирок этишига кўмаклашган.

2008 йил

Пекинда “Этагами Жаҳон шоуси. Олимпиада 2008” откриткалар кўргазмаси бўлиб ўтиб, унда ўзбекистонлик болалар иштирок этишди.

Пекинда, Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтаётган вақтда, Ўзбекистон кунига бағишланган Ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида “Буюк Ипак Йўли Дурдонаси” деб номланган фотокўргазма намойиш этилди.

2009 йил

17 январь, Пекин, «Дунё ва санъат» халқаро бадиий конгресси. Франция, Австралия, Словакия, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон рассомлари ва санъатшунослари яқинда Пекинда ўтказилган халқаро анжуманда замонавий тасвирий санъатнинг муаммоларини муҳокама қилишди ва ўзларининг энг яхши асарларини тақдим этишди. Бадиий конгрессда Фонд Форум Васийлик кенгаши аъзоси, халқ рассоми Акмал Нур ва санъатшунослик фанлари доктори Комола Акилова мамлакатимизни тақдим этишди.

5-12 июнь, Пекинда “Олти мамлакат замонавий рассомлари асарлари”. Мамлакатимиз картиналари экспозицияси Хикмат Жалилов, Бахтиёр Назаров, Дилором Мамедова, Анвар Мирсагатов ва бошқа таниқли рассомларнинг 50 асаридан иборат бўлди.

13-21 июнь, Пекин. “Хитой – Ўзбекистон болалари нигоҳида” болалар расмлари кўргазмаси.

25-30 июль, Тянцзинь, Маданият ва санъат-2009 болалар ва ўсмирлар халқаро фестивали. Тадбир доирасида концертлар, дўстона учрашувлари ҳамда 5-Халқаро болалар танлови ва рассомлик кўргазмаси бўлиб ўтиб, унда “Янги авлод форуми” болалар ижодиёти фестивалининг 40 нафардан ортиқ асарлари намойиш этилди.

10-11 сентябрь. Далянь (Ляонин қишлоғи) шаҳрида ўтказилган Халқаро Иқтисодий Форумнинг илк кунида Фонд Форум томонидан Ўзбекистон маданияти ва санъати тақдимоти ўтказилиб, пойтахтимизнинг 2200 йиллигига бағишланган “Тошкент: кеча ва бугун” фотокўргазмаси ва концерт дастури унинг доирасидан ўрин эгаллади.

Сентябрь, Гуанчжоу. «ONI» ижодий гуруҳи аъзолари «The Humanity Photo Awards - 2009» халқаро танловида иштирок этишди.

2010 йил

21 март куни Пекинда Наврўз айёмини нишонлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Жамоат вакиллари, илмий доиралар, журналистлар ҳамда Хитой ўқув юртларида тахсил олаётган ўзбекистонлик талабалар қаторида 100 нафарга яқин одам кеча меҳмонига айланишди. Кеча дастури мусиқий номерлар ва бетакрор ўзбек рақсларини ўз ичига олди. Меҳмонлар, шунингдек, Наврўз анъанавий таомлари — сумалак, палов, шарқона ширинликлардан татиб кўрдилар.

9-11 апрель кунлари Ланьчжоу шаҳри – ХХРнинг Ганьсу маъмурий марказида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида турли тадбирлар ўтказилган бўлиб, улар орасида фотокўргазмалар, «Ўзбекистон: кеча ва бугун» тақдимоти, “Маданиятлар гулдастаси” концерт дастури ҳамда тантанали қабул — Ўзбекистон маданиятига бағишланган семинар ва ўзбпек фильмлари намойиши ташкил этилди.

23 апрель куни Пекинда пойтхтнинг "Ваньхуалу" мактаби ўқувчилари ва уларнинг Пекинда тахсил олувчи ўзбекистонлик тенгқурлари иштирокида Маданият кечаси ўтказилди. "Ваньхуалу" мактаби тарбияланувчилари халқ рақслари, анъанавий мусиқаларни ижро этишди. Ўз навбатида ўбекистонлик болалар “Дўппи тикдим”, “Доира” миллий рақслари, замонавий “Тошкент” қўшиғини ижро этишди ҳамда махсус тайёрланган Хитой кун-фу санъати кўргазмали чиқиши намойиш этилди.

25 апрелдан 1 майга қадар «IJOD» Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси аъзолари Ортиқали Қозоқов ва Алишер Алиқулов “Буюк ипак йўли – тинчлик йўлида саёҳат” лойиҳасида иштирок этишди. Қозоғистон, Қирғизистон, Рассия, Миср, Бангладеш, Хитой ва ўзбекистонлик рассомлар бадиий турне давомида Шанхай, Сучжоу ва Янчжоу шаҳарларида бўлиб, маҳорат дарслари ўтказишди.

1 июнь куни Ланьчжоуда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган маданий байрамона тадбир ўтказилди. Унда 150 нафар мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этишди. Байрам мобайнида болалар миллий ўзбек рақслари ва қўшиқлари билан танишиш, тарли танлов ва мусобақарларда қатнашиб, совғаларни қўлга киритиш имконига эга бўлишди. “Янги авлод форуми” болалалар ижодиёти маркази (Тошкент) ва бошқа муассасалар тарбияланувчиларининг 80 дан ортиқ асарлари тақдим этилган “Хитой болалар нигоҳида” кўргазмаси болаларда катта қизиқиш уйғотди.

10 июнь куни Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ШҲТ Саммити доирасида аъзо мамлакатлар рассомлари иштирокидаги “Буюк ипак йўли — Тинчлик йўлидаги саёҳат” халқаро кўргазмаси ўтказилди.

2011 йил

18-19 январь кунлари Урумчи шаҳрида “МДҲ мамлакатлари савдо-сармоя лойиҳалари тақдимоти” халқаро семинари доирасида мамлакатимиз сармоя ва туристик салоҳиятининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбир чоғида юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, Самарқанд, Хива, Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги халқимизнинг меъморчилик бобидаги бебаҳо меросини намоён этувчи қадимий ва маданий ёдгорликларга бағишланган “Ўзбекистон — бугун” фотокўргазмаси намойиш этилди.

23 март куни Пекиндаги “Шош” чойхонасида Фонд Форум ва мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида баҳор айёми — Наврўзга бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Кечанинг 150 дан ортиқ меҳмонлари орасида вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар вакиллари, журналистлар, мезбон мамлакатдаги дипломатик корпуслар вакиллари, ўзбекистонлик талабалар иштирок этишди.

25 июнь куни Қарамай шаҳрида (Синьцзян-Уйғур автоном тумани) шаҳар Халқ хукумати аъзолари, туман Туризм масалалари бошқармаси вакиллари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари учун мамлакатимиз сармоя муҳити, халқаро инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари, сайёҳлик салоҳияти, ушбу соҳа бўйича қатор тадбирлар ўтказиш орқали кўп сонли халқаро сайёҳлар, мутахассислар, экспертларни мамлакатимизга жалб этаётган Фонд Форум фаолияти тақдимоти ўтказилди.

26 июл - 1 август кунлари Пекиндан унча узоқ бўлмаган «Қисқичбақа ороли»да “Сун Цинлин” халқаро болалар ёзги оромгоғи ўтказилиб, унда илк маротаба Успенский номидаги ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейнинг бир гуруҳ ўқувчилари иштирок этишди. Ўзбекистонлик болалар иштироки Фонд Форум томонидан Хитойнинг Сун Цинлин номидаги халқаро жамоат фонди билан имзоланган Англашув меморандуми доирасида амалга оширилди.

ХХР ташкилотлари билан ҳамкорлик:

ХХР Ижтимоий фанлар Академияси қошидаги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё Институти, ХХР Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Хитой халқаро муаммолар институти, Хитой замонавий халқаро алоқалар академияси, ХХР ривожланиш масалалари бўйича Давлат кенгаши тадқиқот маркази, Фундань Университети қошидаги Россия ва Марказий Осиё тадқиқот маркази ва ШХТ тадқиқот маркази. Шанхай ижтимоий фанлар академияси. Шанхай халқаро тадқиқотлар институти.

© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup