2008 йил 9 октябрь куни Фонд Форум ва Швейцария ҳамкорлик бюроси уртасида икки ташкилотнинг маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлиги акс этган ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланди.
Ҳамкорлик дастури ўзида биргаликда қатор маданий ва илмий лойиҳалар ўтказишни акс эттиради, уларда етакчи мусиқашунос-олимлар, театршунослар, саньатшунослар ва Ўзбекистон маданият арбоблари, шунингдек, давлат, халқаро ташкилотлар ва элчихоналар вакиллари иштирок этадилар.
Швейцария бюроси, шунингдек, Ўзбекистонда инклюзив таълим лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Йирик лойиҳалар
2007 йилнинг 22 июнида Тошкентда «Тетрагон - реалликнинг тўрт ўлчови» ва «Пилла ўғрилаш» кўргазмалари ўтказилди.
2008 йилнинг апрель ойида Фонд Форум ва Швейцария ҳамкорлик бюроси «Асрлар садоси» кенг қамровли аньанавий саньат фестивали арафасида, «Ўзбекистоннинг ижодий имконияти ва маданий лойиҳаларнинг узок муддатли самараси» коллоквиумини ташкил этишди.
2008 йил 5-8 сентябрь кунлари Фонд Форум ва Швейцария ҳамкорлик бюроси томонидан ташкил этилган «Медиалаборатория» лойиҳаси бўлиб ўтди. Дастур визуал саньатлар буйича лойиҳалар цикли доирасида Ўзбекистон замонавий саньатини қўллаб-қувватлашга қаратилган эди.
«Вақт белгилари» ҳалкаро кўргазмаси Фонд Форум ва Швейцария ҳамкорлик бюросининг ҳамкорликдаги лойиҳалари доирасида ҳар йили ўтказилади. Кўргазмада рассомлар видеоишларининг намойиш инсталяциялари, шунингдек, видеосаньат буйича маҳорат-дарслари ва маърузалар ўтказилди.
2008 йил ноябрида Тошкентда Ўзбекистон миллий кино фестивали ўтказилди. Фестиваль доирасида, шунингдек, Ўрта Осиё «КиноВизА» визуал антропология форуми, Кинофорум, видеоарт Форуми, «Тўлкинлар» («Волны») Мултимедия лойиҳаси, «Оймисоли» («Луноликая») кўргазмаси ва ва семинарлар бўлиб ўтди.
15-22 октябрь 2009 й., Халқаро замонавий санъат биенналеси «Шаҳар фалсафаси: антропологик ландшафт»
Замонавий санъат халқаро Биенналеси Тошкентда Style.uz Санъат ҳафталиги доирасида ўтказилди. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши саҳна ва кўргазма залларида санъат арбоблари форуми, маъруза ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди ва албатта, етакчи маҳаллий ва 27 та хорижий мамлакатлардан келган рассомлар, усталар, графика ва фото ижодкорлар, санъат танқидчилари, кўргазма кураторлари иштирокидаги замонавий санъат кўргазмаси очилди.
27 октябрь - 8 ноябрь 2009 йил “Вақт белгилари” Халқаро актуал санъат кўргазмаси “Минг Ўрик” археологик ёдгорлиги ҳудудида.
2009 йили 10 дан 14 ноябрга қадар Фонд Форум, Швейцария ҳамкорлик бюроси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Қайта тикланган диалоглар-4” Марказий Осиё кинодокументалистлари IV ҳудудий семинари Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ҳужжатли фильм усталарини Тошкентда тўплади. Семинарда ушбу мамлакатлар режиссерлари томонидан сўнгги йилларда яратилган яэнг яхши асарлар ҳамда россия ва Болтиқ бўйи мамлакатлари картиналари намойиш этилди.
2009 йил 24 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги опера ва балет Давлат Академик Катта Театрида Фонд Форум ва Ўзбекистондаги Швейцария ҳамкорлик бюроси ташаббуси билан “Мавриги” деб номланган концерт дастури тақдим этилди. “Мавриги” - бу XIX аср ва XX аср бошларида Бухорода тараққий этган, асосан доира иштирокида маълум бир римтда қўшиқ ва рақслар билан уйғунликда ижро этиладиган халқ қўшиқлари циклидир. Мавриги санъати йуколган эди, ва учинчи мингйилликнинг бошида кайта тикланди.
Швейцариянинг “Tribune des Arts” нашри журналисти Флора Абгарян 2011 йил баҳорида Бухорода ўтказилган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали меҳмони бўлди.
Швейцария ташкилотлари билан ҳамкорлик