Фонд Форумнинг биринчи хорижий ваколатхонаси 2004 йил Москвада очилган. Фонд Форумнинг муассислари ва васийлари орасида Эдуард Сагалаев, Масут Фаткулин, Елена Образцова, Тигран Мкртичев, Алла Йошпе хамда Стахан Рахимов каби Россиянинг машхур маданият ва саньат арбоблари бор.
2007 йил августда Фонд Форумнинг васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова «ижодкор зиёлиларни куллаб-кувватлаш ва доимий ёрдам курсатиш, халкаро маданий-илмий алокаларни мустахкамлаш ва маданият ривожига кушган улкан хиссаси учун» Россия зиёлилари номидан Олтин Пушкин медали билан такдирланди.
Хар йили Москвада Гулнора Каримова хомийлигида «Ўзбек саньат кечаси» ўтказилади.
Йирик тадбирлар
2004 йил
Россияда Фонд ваколатхонасининг очилиши (Москва).
Машҳур ўзбек рассомлари ишлари кўргазмаси ва қорақалпоқ ёзувчиси Т. Каипберганов китобининг такдимоти.
Ўзбекистон Ёшлар театри Фонднинг молиявий кўмагида «Встречи в России» - МДХ ва Болтиқ бўйи давлатларининнг рус театрлари IV халкаро фестивалида иштирок этди.
Елена Образцова, 3ураб Саткилава, Исмоил Жалилов ва Муяссар Раззоқова каби етакчи ўзбек ва рус опера хонандаларининг қўшма концерти.
Рус эстрада юлдузлари иштирокида оммавий мусика фестивали.
Фонднинг молиявий кўмагида Ўзбекистон қўғирчоқ театри «Арт-Визит» (Краснодар) МДХ давлатлари қўғирчоқ театрлари халқаро фестивалида иштирок этди.
Фонд Форум Ўзбекистон Давлат болалар кутубхонаси, Россия Давлат болалар кутубхонаси, Россия болалар китоблари Клуби ҳамкорлигида болалар китоблари кўргазмасини ташкил этди.
Фонд хомийлик кўмагидаги бадиий гимнастика бўйича жахон кубоги финали. (Москва)
Ўзбекистон тасвирий ва амалий саньат фестивали.
2005 йил
«Созвездие русской лиры» халкаро фестивали доирасида, Фонд кўмагида Россия ва Ўзбекистон опера хонандалари - Елена Образцова ва Муяссар Раззоқоваларнинг ҳамкорликдаги чиқиши ўтказилди.
«Ўзбек фотографиясига 125 йил» фотокургазмаси ва шу номдаги каталог такдимоти. (Москва).
Ўзбекистон опера хонандаси Муяссар Раззоқованинг яккахон концерти(Санкт-Петербург).
Ўзбекистон Ёшлар театри Москвада А.П. Чехов номидаги VI Халқаро театр фестивалида иштирок этди.
2006 йил
Ўзбек саньат кечаси (Москва)
«Илхом» театрининг Фонд кўмагида ташкил этилган гастроллари.(Москва)
«Юртим ранглари»(«Краски моей земли») - Ўзбекистон Халк рассоми Раҳим Аҳмедов асарлари кўргазмаси.
2007 йил
Ўзбекистон Ёшлар театри «Встречи в России» МДХ ва Болтиқ бўйи давлатларининнг рус театрлари IX халқаро фестивалида иштирок этди.
Ўзбек талабалари «Планета Юго-Запад».талабалар байрамида иштирок этишди.
Москвадаги «Форум-холлда» навбатдаги «Ўзбек саньат кечаси» ўтказилди, тадбир доирасида Фонд Владимир Спиваков раҳбалигида Успенский номидаги БУММ ўсмирлар симфоник оркестрининг чиқишини ташкил этди.
2007 йилнинг 14-28 июль кунларида Фонд Форум Ўзбекистонлик ёш иқтидор эгаларининг "Класс Мира - Россия 2007". Халқаро театр-драматургия лойиҳасидаги иштирокини ташкил этди.
2008 йил
Ўзбекистон Ёшлар театри Фонд Форум номи остида «Нева соҳилида Наврўз» Ўзбекистон амалий саньат кўргазмасини, шунингдек, «Насреддин.Love.ru» спектакли қўшма лойиҳасининг премьерасини такдим этди (Санкт-Петербург).
Фонд Форумнинг Миллий саньат марказида «Подиум» (Россия) ёш дизайнерлар ва модельерлар халқаро танлови бўлиб ўтди.( Украина, Козоғистон, Ўзбекистон ва Россиядан 138 нафар иштирокчи).
2009 йил
«Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали ғолиби Лилита Вагапова Москва шахрида 24-26 апрель кунлари бўлиб ўтган “Детская новая волна-2009” ёш ижрочилар халқаро танловида ғолиблик шохсупасидан ўрин эгаллади.
Мусаввир марказий уйида ўтказилган "Анъанавий руҳият хашамат учун ижодий илҳом сифатида" деб номланган кўргазма ва Аркадий Новиков ҳамда Артем Михалковнинг янги ресторанларидан бирида ўтказилган худди шу номдаги Кеча (Москва).
“Жаҳон болалари терроризмга қарши” деб номланган дастур доирасида Москвада 25 майдан 2 июнга қадар ўтказилган Москва дўстларини қаршиламоқда VI халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ғолиблари Лолита Вагапова ва “Ака-ука Хакимовлар” жамоаси Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишди.
“Янги авлод” республика болалар ижодиёти фестивали лауреати «Star Teen» болалар эстрада гуруҳи 6-12 июль кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Преображение” болалар ва ўсмирлар ижодиёти фестиваль-танловида иштирок этишди.
Guli брендининг Баҳор-ёз-2010 тўплами Russian Fashion Week (Москва) мобайнида октябрь ойида намойиш этилган эди.
6-7 ноябрь, Новосибирск. “Форум Юрион Спорт” болалар спорт мажмуасининг 7 нафар тарбияланувчилари Бадиий гимнастика бўйича IX халқаро турнирда иштирок этишди.
2010 йил
31 март - 9 апрель. Ўзбекистон Ёшлар театри 2009 йили Фонд Форум кўмаги билан яратилган ўзининг «Эквус» спектакли билан МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатларининг “Россиядаги учрашувлар” рус театрлари халқаро фестивалида иштирок этди. Шунингдек, Фонд Форумнинг Фестиваль доирасидаги “Наврўз Нева қирғоқларида” дастури доирасида «IJOD» Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси аъзоси Абдуғани Жумаевнинг “Тошкент ва тошкентликлар” деб номаланган фотокўргазмаси ўтказилди.
8-12 апрель куни “Янги авлод-2007” болалар ижодиёти фестивали ғолиби Лея Булгакова Одинцово шаҳрида ўтказилган “Жаҳон табассуми” болалар қўшиғи VII халқаро фестиваль-танловининг 1-даражали лауреатига айланди.
15-19 апрель куни Москвада Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида Россия халқ усталари ва рассомларининг 5- “Товус” фестивали ўтказилиб, унда Фонд Форум иштирок этди.
2010 йилнинг май ойида Фонд Форум Москва Тилшунослик Давлат университети билан меморандумга имзо чекди. Хужжат университет ва Фонд Форумнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни назарда тутади, жумладан, маданият, санъат, таълим, илмий тадқиқотлар соҳасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш, МДТУ томонидан Россия ва МДҲ мамлакатларида ўтказиладиган тадбирларда ўзбекистонлик ёш таржимонларнинг иштирокини таъминлаш, ўзбек тили ва маданиятини ўрганишда МДТУ талабаларига кўмак кўрсатиш масалалариин ҳам ўз ичига олади.
3 июнь куни Москванинг «Tatler» (Radisson Royal Hotel Moscow) ресторанида GULIнинг high jewelry ва luxury-совғалар заргарлик тўплами линияси тақдимоти ўтказилиб, айни дамда ушбу буюмлар Москвадаги SOHOJewelry дўконларида сотувга қўйилган.
11-20 июнь куни Тошкентда «Вақт манзиллари» кўргазмаси очилиб, унда Шимолий ва Жанубий қутбларга уюштирилган экспедициялар чоғидан олинган 100га яқин суратлар намойиш этилди.
18 июнь куни Тошкентда “Дўстлар наволари” мусиқа фестивали ўтказилиб, унда Лев Лещенко, «Сябры» ВИА, Лайма Вайкуле, Анне Вески, Ион Суручану, Ани Лорак, Сосо Павлиашвили, Мансур Тошматов ва Гулсанам Мамазоитова иштирок этишди.
2011 йил
21 январь куни Россиянинг Астрахань шаҳрида минтақада халқлар дўстлиги рамзига айланган “Астрахань — тинчлик ва ҳамжиҳатлик шаҳри” концерт дастури намойиш этилиб, унинг доирасида Фонд Форум томонидан ташкил этилган ўзбек миллий санъати тақдимоти ўтказилди.
26 январь куни Москва шаҳридаги Санъат ходимлари марказий уйида Николай Корниловнинг “Менинг Қорақалпоғистоним” кўргазмаси очилди. Фонд Форум, мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирнинг очилиш маросимида Россия Маданият вазирлиги вакиллари, маҳаллий жамоат арбоблари ва ишбилармон доира вакиллари, олим ва журналистлар иштирок этишди.
Буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 570 йиллигига бағишланган тадбирлар, давра суҳбатлари, концерт дастурлари Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Рязань каби шаҳарларида давом этмоқда.
21 февраль куни Россия Федерациясининг энг йирик шаҳарларидан бири, Волга ва Каспий денгизи қирғоқларида жойлашган Астрахань шаҳрида буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби, қўмондон, фан, санъат ва адабиёт оламидаги юксак сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 528 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
27 февраль куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида россиялик таниқли театр ва кино артистлари иштирокида бадиий кеча бўлиб ўтди. Кеча Россия Федерацияси Маданият вазирлиги, мамлакатимиз Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фонд Форум, юртимиздаги Рус маданият маркази, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда “Россотрудничество” ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.
28 февраль куни Москва шаҳридаги Россия Фанлар академиясида қошидаги Шарқшунослик институтида Ўзбекистон халқ артисти Медат Кагаров (1940-2011) хотирасига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди.
13, 23 февраль ва 1 март кунлари россиялик таниқли театр ва кино актёрлари иштирокида спектакллар намойиш этилди. Томошабинлар А.П.Чехов асарлари асосида саҳналаштирилган ретрокомедиялари, А. Слаповскийнинг пьесаси ва Н. Некрасовнинг комедияси мотивлари асосида яратилган спектаклларидан бахраманд бўлишди. Лойиҳа «Kamalov.uz» МЧЖ ва Фонд Форум томонидан амалга оширилди.
4 март куни Москвадаги Давлат Шарқ музейида рассом Лев Снегиревнинг “Лев Снегирев. Рассомлик. Графика” кўргазмаси намойиш этилди.
19 март куни Қрим ёнбағрида “ЦДХ-2011. Рассом. Шаҳар” XIV Москва халқаро бадиий салони доирасида ўзбекистонлик рассомларнинг Наврўзга бағишланган махсус кўргазмаси очилди. Фонд Форум, мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Рассомлар уюшмалари халқаро конфедерацияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбир Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.
2010 йил 2 апрель куни Москвада Mercedes Benz Fashion Week Russia доирасида Гулнора Каримованинг GULI бренди либослари намойиши ҳамда Фонд Форум томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди.
Май ойида “Асрлдар садоси” анъанавий маданит фестивалига россиялик театр ва кино актери Валерий Николаев, киношунос, “Ника” кинематография санъатлари миллий академияси аъзоси, Россия Киношунослар ва кино танқидчилари гильдияси Экспертлар кенгаши аъзоси, РФ Кинематографистлар кенгаши аъзоси Светлана Хохрякова ҳамда таниқли журналистлар - Владислав Флярковский (“Культура” телеканали), Николай Усков (GQ журнали), Ирина Болтенкова (Hello! журнали), шунингдек, “Россия” ТРК тасвирчилар гуруҳи ташриф буюрдилар.
Фонд Форум иқтидорли мусиқачиларни фаол равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда. В. Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчиси, пианиночи Тамара Акбарованинг 2011 йил 21 майдан 2 июнгача Москва шаҳрида “Чексизлик формуласи” шиори остида ўтказилган VIII “Москва дўстларни қаршиламоқда” халқаро фестивалидаги иштироки сўзимизга яққол далил бўла олади.
5 июнь куни Москва давлат халқаро муносабатлар институти спорт мажмуаси майдонида футбол бўйича XI Ректор Кубоги бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг РФдаги элчихонаси ҳодимлари ҳамда “Келажак овози” ЁТМ фаолларидан иборат терма жамоа юртимиз шаънини ҳимоя қилишди.
14-23 июнь кунлари Курскда Фонд Форум ва мамлакатимизнинг РФдаги элчихонаси кўмаги билан юртимизнинг маданият ва кино арбоблари ХХ “Золотой Витязь” халқаро кинофорумида иштирок этишди.
27-29 июнь куни 33-Москова халқаро кинофестивали доирасида «Radisson SAS Slavyanskaya» меҳмонхонасининг Moscow Business Square майдонида Фонд Форум Тошкент халқаро замонавий кино фестивли тақдимотини ўтказди.
30 июнь куни россиялик таниқли журналист, телебошловчи, “Однако” журнали бош муҳаррири Михаил Леонтьев Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан ташкил этилган “Мулоқот клуби” ишида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
«Янги авлод-2010» болалар ижодиёти фестивали лауреати Диёра Усмонова Фонд Форум ва мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси кўмаги билан IX “Витебск-2011” халқаро болалар мусиқа танловида иштирок этди. Ушбу тадбир 12-14 июль кунлари Беларусь Республикасидаги ХХ “Витебскда Славян бозори” халқаро санъат фестивали доирасида ўтказилди.
20 июль куни мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси концертлар залида ўзбек миллий қўшиқ ва рақс санъати тақдимоти бўлиб ўтди.
Россиянинг бошка ташкилотлари билан ҳамкорлик:
Самарали сиёсат Фонди, Россия стратегик тадқиқотлар институти, «Политика» фонди, Россия сиёсий коньюктура маркази, «Тарихий истиқбол фонди», МДҲ давлатлари институти, Миллий ва Халқаро хавфсизлик фондининг Марказий Осиё ва Кавказ институти, Энергетик стретегия институти, РФА Узоқ Шарқ институти, МДХАИ қошидаги Шарқий Осиё ва ШХТ тадқиқот маркази.
Фонд Форумнинг Россиядаги лойиҳалари. Россия жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик.