Фонд Форум Корея Республикасидаги ташкилотлар билан маданий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратади.
2008 йил 3 сентябрь куни Фонд Форум биносида Корея Миллий музейи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Делегациянинг мақсади аввалига кўргазма, кейинчалик Корея музейида Ўрта Осиё тарихи ва маданияти бўлимини очиш учун имконият яратувчи Ўзбекистон музейларида сақланаётган тарихий материалларни ўрганиш.
"Маданий ва илмий алмашинув ва хамкорлик хакидаги меморандум" 2009 йил 23 февральда Фонд Форум ва Корея миллий музеи уртасида кабул килинган. Ушбу музей дунёнинг энг йирик музейларидан бири булиб, унда 250 000 га якин экспонат бор. Музей ташаббуси билан археологик казилмалар оборилади. Ундан ташкари, музей кошида ёшлар, укитувчилар, олимлар ва туристик гидлар учун тарих фанидан махсус курслар ташкил килинган.
Йирик лойиҳалар
2007 йил 15-19 ноябрь кунлари Фонд Форумнинг Миллий саньат марказида “Корейс гербарийлари” оригинал тарздаги гуллар фестивали ўтказилди. Кўргазма Фонд Форум, Гоянг шаҳри ҳокимияти, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, шунингдек, "Wonyang SMA" компанияси ташкилотчилигида, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилди.
2008 йил 26-30 ноябр кунлари Сеулда (Корея Республикаси) Фонд Форум ва “Осиё рамзи” дизайнерлар ва модельерлар ассоциацияси иштирокида Буюк ипак йўли давлатларининг маданияти фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Style.uz Санъат ҳафталигининг энг яхши моделлари намойиш этилди. Фестиваль ташкилотчилари: Корейс фондининг маданият маркази, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистоннинг Корея Республикасидаги элчихоналари. Корея Республикаси ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ҳамда Корея саньат кенгаши фестивални қўллаб қувватладилар.
2009 йил 22 апрель, Корея маданияти фестивали доирасида “Корея маданияти Ипак йўли бўйлаб” концерти. Ўзбекистон ва Кореянинг энг яхши ижодий гуруҳлари ва ижрочилари “Туркистон” саройи саҳнасида йиғилишди. Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Фонд Форум тадбирга ташкилотчилик қилишди.
2009 йил 15-20 май, Сеулда “Ипак жилолари” Корея ва Марказий Осиё маданий алмашув фестивали бўлиб ўтди. Ташкилотчилар: Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Фонд Форум. Фестивалнинг концерт дастурида мусиқий санъатнинг ёрқин ижрочилари мамлакатимизни тақдим этишди: “Офарин” рақс театри, “Сурхон” мусиқа ансамбли ва эстрада хонандаси Сардор Раҳимхон.
2009 йил 1-3 июль кунлари Тошкентдаги “Туркистон” саройида Корея санъати фестивали ўтказилиб, у Кореянинг анъанавий ва замонавий мусиқаси, рақс ва балет санъатини намойиш этди.
2009 йилнинг 16 ноябри – 2010 йилнинг 26 сентябри. Корея миллий музейида “Шарқ ва Ғарб тамаддуни чорраҳаси: Ўзбекистоннинг қадимий маданияти”. Бу ерда мамлакатимизнинг қадимий бой тарихи ва мероси ҳақида сўзлайдиган 150 та экспонат тавдим этилган. Ушбу кўргазманинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, у Ўзбекистон ва Корея ўртасида Буюк Ипак йўли даврларидаги маданият ва санъат соҳасидаги яқин дўстлик алоқаларини намоён этади.
2011 й. 9-21 май кунлари Корея Миллий университети қошидаги Пундан шифохонасидан 4 гуруҳ шифокорлар (ортопедия, кардиология ва юз-дахан жарроҳлиги соҳаларининг 45 нафар мутахассислари) пойтахтимизда кам таъминланган ва шошилинч жарроҳлик аралашувига муҳтож беморлар учун қатор ҳайрия операциялари ўтказишди.
Корея Республикасининг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик