Илк фаолияти давралариданоқ Фонд Форум Италия ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда ва маданий алоқаларни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда ҳурмат руҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.
Йирик тадбирлар
14-23 май, 2005 й., Сити ди Канту. Ўсмирлар симфоник оркестрининг энг ёш дирижери, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреати Нурон Муқимий (8 ёш) Фонд Форум жамғармасининг ҳомийлик кўмагида Италияда ўтказилган XV Пианиночилар халқаро танловида иштирок этди.
17 июнь, 2005 й., Тошкент. Италиялик дирижер Стефано Тразимени ва германиялик виолончелчи Антон Никулеску иштирокида Ўзбекистон миллий симфоник оркестри билан ҳамкорликда мумтоз мусиқа концерти ўтказилди. Ўзбекистонга ташрифи мобайнида халқаро меҳмонлар Ўзбекистон Давлат Консерваторияси талабалари учун маҳорат-дарслари ўтказишди.
17-23 март, 2009 й., Сан-Ремо. «Янги Авлод» Болалар ижодиёти фестивали леуреати бўлган «Ассалом Янги Авлод» гуруҳи Рақс ижодиёти халқаро фестивалида “Фольклор” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллади.
2009 йил 8-9 май, Тошкент вилояти. Италиянинг дизайнерлик уйи Arredi Contract Design S.r.I.бош директори Оскар Далан ҳар йили Фонд Форум ва ЮНЕСКО томонидан ўтказиладиган «Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивали меҳмонига айланди ва 6 май куни “Келажак овози” танловининг “Архитектура ва дизайн” йўналиши ғолиблари, “Келажак овози” ЁТМ фаоллари ҳамда дизайн ва меъморчилик билан қизиққан барча мухлислар учун интерьер дизайни бўйича маҳорат дарслари ўтказишди.
24-26 сентябрь, 2009 й., Монца. Гулнора бошчилигидаги Фонд Форум делегацияси ЮНЕСКОнинг “Ижод, инновациялар ва маҳорат: ҳунармандчиликдан мода ва дизайн саноатигача” маданият саноати форумида иштирок этди. Форум иишида бутун дунё бўйлаб 200 маданий ташкилотлар вакиллари қатнашишди.
27 сентябрь, 2009 й., Милан. Фонд Форум Милан шаҳри ҳокимияти ва Италиянинг Миллий мода палатаси (Camera Nazionale della Moda Italiana) билан ҳамкорликда Милан мода ҳафталиги доирасида Guli Presents “Style.Uzbekistan” тадбирини ташкил этди. Унда мамлакатимиз дизайнерлари дефилеси, ҳайрия кечаси ва аукцион ўтказилиб, ундан тушган маблағ 2009 йилнинг апрель ойида Италиянинг Абруццо шаҳрида бўлиб ўтган зилзиладан зарар кўрганларга сарфланадиган бўлди.
2009 йил 13 дан 15 ноябрга қадар Миланда кўкрак бези саратонида адвокат хизмати масалалари бўйича Европа тренинги ўтказилиб, унда кўкрак бези саратонига қарши кураш Европа коалициясиннинг Ўзбекистондаги вакили «EUROPA DONNA-Uzbekistan» иштирок этди. Тренингда КБСни ташҳис қилиш ва даволашнинг муҳим қирралари, мижозлар билан алоқа қилишнинг муваффақиятли услублари, оммавий чиқишлар қилишга ўргатиш, шунингдек, ҳимоя қилиш ва ОАВ билан ўзаро таъсир услаблари ҳақида сўзлашилди. Илк маротаба шундай тренинг 2001 йили ўтказилиб, «EUROPA DONNA» бўлимлари раҳбарлари учун энг самарали ўқув курсига айланди.
2011 йил 22 апрелдан 2 майга қадар Тошкентда II “Тошкент баҳори” халқаро опера санъати фестивали ўтказилиб, унда опера хонандаси Моника Тароне, дирижёр Эдди де Надаи, дирижёр, бастакор, Авлий Чечилия консерваторияси профессори, Беллини халқаро опера фестивали директори Маурицио Чампи иштирок этди.
Италиялик сураткаш Клаудио Маркоцци 2011 йил баҳорида Бухорода ўтказилган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали меҳмони бўлди.
Италия жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар