Гулнора Каримова

Испаниянинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик

Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантирар экан, Фонд Форум Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Фонд Форумнинг тадбирларида маданият, санъат арбоблари, мусиқачилар ва Испаниянинг бошқа таниқли шахслари иштирок этишган.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон ёшлари орасида ёшларнинг испан тилини ўрганишга бўлган қизиқиши ортаётгани кузатилмоқда. Шу боис Фонд Форум нақат испан маданиятини ривожлантириш, балки испантилини ҳам ўрганишга оид фаол саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Фонд Форумнинг “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази қошидаги «Келажак Lingvo» тил марказида испан тили курсларининг очилиши ушбу соҳадаги илк қадамлардан бирига айланди. Испан тили курслари фаолиятини мустаҳкамлаш мақсадида Жамғарма Сервантес Институти ва Мадрид Автоном Институти сингари йирик ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, улар ҳам ўз навбатида Ўзбекистонда испан тилининг оммалашишидан манфаатдор эканликларини билдирмоқдалар.

Бундан ташқари Фонд Форум ушбу ташкилотлар билан Англашув меморандуми имзолаш ҳамда Испания билан маданий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзбек ва испан маданиятларини намоён этувчи қатор тадбирларни ўтказишга чоғланган.

2010 йили Мадрид шаҳрида Фонд Форумнинг ваколатхонаси ишга тушди.

Йирик тадбирлар

2007 йили IV Тошкент Биенналеси доирасида пҳиспан рассоми Давид Мароттонинг видеоинсталляция кўргазмаси ўтказилган.

2008 йилнинг октябрь ойида Тошкентга испаниялик афсонавий хонанда Хулио Иглесиас ташриф буюриб, санъат ва мода соҳасидаги йирик лойиҳа Style.uz ҳафталигининг очилишидан бир кун аввал ягона концерт дастури тақдим этди.

2009 йилнинг май ойида «Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивали Тошкент вилоятида ўтказилиб, унда Испанияниг ASAP компанияси вакили Луис Гильберт иштирок этди.

2009 йилнинг октябрь ойида Art Week Style.uzга испаниялик опера хонандаси Монтсеррат Кабалье ташриф буюрди.

2009 йилнинг октябрь ойда Тошкентда V Замонавий санъат халқаро Биенналеси ўтказилиб, унда бутун дунёдан 100 нафарга яқин рассомлар иштирок этишди. Улар орасида испаниялик рассомлардан Каролин Пирис ҳамда Валенсия Университети профессори Мария-Терезия Бигуристайн иштирок этиб, у мазкур лойиҳанинг ҳаками аъзосига айланди.

2010 йилнинг март ойида Испания ТИВ қошидаги маданий алоқалар ва Осиё банклари билан муносабатлар институти «Casa Asia» вакиллариТошкентга келиб, Фонд Форум вакиллари билан учрашишди.

2010 йил 24-28 март кунлари Барселонада Кўкрак бези саратони бўйича халқаро анжуман ўтказилиб, унда Европанинг кўкрак бези саратонига қарши кураш Европа коалициясиннинг Ўзбекистондаги вакили «EUROPA DONNA-Uzbekistan» иштирок этди.

2010 йилнинг май ойида «Casa Asia» вакили, “Марказий Осиё обсерваторияси” лойиҳаси вакили Эва Сомс Бах ҳамда Caixa фонди маданий алоқалар бўйича департамент бўлимидиректори Игнаси Миро Боррас, ушбу департамент директори ўринбосари Изабель Сальгадо Гисперт Хивада ўтказилган «Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивалига ташриф буюришди. Ушбу ташрифлар мобайнида томонлар фан, маданият ва таълим, ҳамкорликдаги кўргазмалар ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича келишиб олишди.

2011 йил 19-23 январь кунлари «Келажак-Тур» халқаро ёшлар туризми ва ҳамкорлик агентлиги Фонд Форум кўмаги билан Испания пойтахти Мадридда ўтказилган FITUR – 2011 халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиб қайтди.

2011 йил 18-19 март кунлари Барселона ва Мадрид шаҳарларида Испаниянинг “Casa Asia” жамоат ташкилоти ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари элчихоналари ва маданият муассасалари билан ҳамкорликда Наврўз айёмига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Фонд Форум ва юртимизнинг Испаниядаги элчихонаси миллий маданиятимиз дурдоналарини кенг жамоатчиликка тақдим этишди.

2011 йил 12 апрель куни Мадрид шаҳрида Фонд Форум, Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси, Испаниянинг “Repsol” компанияси томонидан ташкил этилган “Самарқанд: Буюк Ипак йўли дурдоналари” деб номланган ўзбек маданияти кечаси ўтказилди.

2011 йил 1 май куни испаниялик таниқли актриса Ирен Виседо Бухорода бўлиб ўтган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалига ташриф буюрди. Актриса Биринчи халқаро замонавий кино фестивалига бағишланган “Кинофестиваллар - замонавий жаҳон маданияти феномени” мавзусидаги кинофорум дорасида юртимизга келди.

2011 йил 30 июндан 1 июлга қадар Мадрид ва Барселонада мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси томонидан мазкур шаҳарлар савдо-саноат палаталари билан ҳамкорликда ташкил этилган бизнес-семинарлар доирасида Фонд Форумнинг Испаниядаги ваколатхонаси “Фермер ва тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа жамғарманинг ҳамкор ташкилоти - Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан амалга оширилади. Бизнес-семинарлар иштирокчилари эндигина ўз фаолифятини бошлаётган фермер аёлларга микромолиявий кредитлар ажратиш орқали уларнинг иқтисодий имкониятларини яхшилаш, саводхонлик даражасини ҳамда фрмерлик фаолиятини ташкиллаштириш тажрибасини оширишга қаратилган мазкур лойиҳа мақсадлари билан батафсил танишдилар.

Жамғарма Испаниянинг бошқа ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида фаол ишлар олиб бормоқда.

© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup