«Келажак овози» ЁТМ бир неча йилдан бери Гете-институти билан ҳамкорлик қилиб келади. Хусусан, ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказилган.
2008 йилнинг 5 сентябрида Миллий Санъат марказида Jung:de кўргазмаси очилди. Гёте-институти, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази ҳамда Миллий Санъат маркази» тадбирга ташкилотчилик қилишди.
Компакт-дисклари тарзида ишланган, германиялик ёшларнинг кун тартибини акс эттирувчи замонавий кўргазма экспонатларига қўшимча равишда ёшлар ҳаёти, мусиқа станцияси ва “севимли буюмлар” фотосуратлари намойиш этилди.
Кўргазманинг очилиш куни ўтказилган хит-хоп қушиқчилари Бейтс ва Дирт Мнинг чиқишлари Ўзбекистондаги Немис маданият ҳафталигига старт берди. 30 сентябрдан сўнг экспозиция Фарғона вилоятидаги № 10 – мактабда ҳам томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.
2008 йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Тошкентдаги Гете институтида «Planpolitik» фирмаси референтлари Бьорн Варкалла ва Симон Райзер ҳамда Берлин мустақил университетининг илмий ҳодимлари ЁТМ фаоллари учун «Глобаллашув» мавзусида семинар ўтказишди. Семинарнинг илк куни ишбилармон ўйинлар аралашмасидаги глобаллашув назариясига бағишланган бўлса, иккинчи куни амалий машғулотлар тарзида ўтди.
2009 йилнинг 15-22 октябрь, Халқаро замонавий санъат биенналеси «Шаҳар фалсафаси: антропологик ландшафт»
Замонавий санъат халқаро Биенналеси Тошкентда Style.uz Санъат ҳафталиги доирасида ўтказилди. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши саҳна ва кўргазма залларида санъат арбоблари форуми, маъруза ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди ва албатта, етакчи маҳаллий ва 27 та хорижий мамлакатлардан келган рассомлар, усталар, графика ва фото ижодкорлар, санъат танқидчилари, кўргазма кураторлари иштирокидаги замонавий санъат кўргазмаси очилди.
2010 йилнинг 21 апрель куни Германиядаги Берлин Бадиий академиясида «Unwetter» актуал санъат халқаро кўргазмаси ташкил этилиб, унда «IJOD» Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси аъзоси Александр Николаев ўзининг «Молитва» (“Ибодат”) фильми билан иштирок этди. Берлин Бадиий академияси томонидан Гёте институти билан ҳамкорликда ташкил этилган кўргазма Ер шаридаги иқлим ўзгаришларига бағишланган бўлиб, Голландия, БУюк Британия, Бразилия, АҚШ, Испания, Германия, Аргентина, ЖАР, Нигериядан иштирокчиларни жамлади.
2011 й. 21-25 апрель кунлари Самарқанд ва Тошкентда “Cooltour: сенинг изинг” деб номланган мамлакатимизнинг маданий жиҳатдан ранг-баранглигини намойиш қилувчи фотокўргазма ҳамда интерактив ижодий устахона ўтказилди.
2011 й. 26 май - 4 июн Германия аҳли ва меҳмонлари Берлинда ўтказилаётган “Буюк ипак йўлиб бўйлаб саёҳат” кўргазмасида Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва қадимий шаҳарлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.
Германия ташкилотлари билан ҳамкорлик