Гулнора Каримова

Француз Институти билан ҳамкорлик

Фонд Форум Француз Институти (собиқ Виктор Гюго номидаги француз маданият маркази) билан бир неча йил мобайнида фаол равишда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Яқин кунларда ушбу икки ташкилот ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Йирик лойиҳалар

1-20 октябрь 2005 й. Жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатларидан 75 нафарга яқин рассомларни жамлаган Учинчи Тошкент Биенналеси мусаввирликдан видео-артгача —санъатнинг турли йўналишларини қамраб олди. Биеннале шиори этиб «Ғарб афсоналари ва Шарқ афсоналари» танлаб олинган бўлиб, лойиҳа давомида шарқона ва ғарбона маданиятларни синтез қилиш, ноёб бадиий ғояларни намоён этиш имонини берди.

21-25 май 2008 й. Таъм ҳафталигининг мақсади нозик француз таъми билан оммани таништириш бўлиб, у Франциянинг энг яхши ошпазлари томонидан яратилган пазандалик санъатининг дурдоналарини тақдим этди. Ҳафталикнинг барча тадбирлари Франция элчихонаси ва Миллий санъат марказида бўлиб ўтди.

7-18 июль 2008 й. В. Гюго номидаги Француз маданият маркази ўқитувчиси Анн-Мари Пола 400 нафарга яқин “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари ва Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган лойиҳалари ғолиблари учун Қашқадарё вилоятида ўтказилган Ёзги ўқув оромгоҳида мураббийлар гуруҳи қаторидан ўрин олди.

27 октябрь - 8 ноябрь 2009 й. Минг Ўрик меъморий ёдгорлигида ўтказилган “Вақт белгилари” актуал санъат халқаро кўргазмаси.

3 апрель 2010 й. Ўзбекистон давлат консерваториясининг кичик залида Франциянинг Alcée торли чолғулар квартетининг концерти бўлиб ўтди. Концерт дастурида франциялик таниқли бастакорлар Камиль Сен-Санc ва Сезар Франкнинг асарлари ижро этилди.

2010 йил 27 май куни Ёшлар ижод саройида франциялик машҳур гитарачи Тибо Ковеннинг 800 томошабинни тўплаган концерт дастури тақдим этилди. Концерт дастурида Доменико Скарлатти, Том Жобим, Филипп Ковен, Карло Доменико сингари замонавий бастакорларнинг асарлари янгради.

2010 йил 5 июнь куни Тошкент Давлат Циркида Меҳрибонлик уйлари, кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар учун франциялик машҳур акробат Вилли Велденс иштирокида шоу-дастур ўтказилди.

2010 йил 21 июнь куни Алишер Навоий номидаги ДАКТда таниқли француз шансоньеси Нильда Фернандеснинг концерт дастури тақдим этилди. Хонанда ўзбек мусиқачилари билан дуэтда лотин куйлари, француз йўналиш ва ўзбек анъаналари уйғунлигидаги ҳақиқий шоу дастурини тақдим этди.

2011 й. 13-14 май кунлари Ўзбекистон давлат консерваториясида франциялик таниқли пианиночи Франсуа Шаплен концерт дастурлари бўлиб ўтди.

2011 йил 30 июнь куни пойтахтимизда таниқли франциялик бастакор, циган фольклори ижрочиси ва мухлиси Жан-Филипп Бруттманнинг концерт дастури намойиш этилди.

© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup