Фонд Форумнинг Европадаги биринчи ваколатхонаси 2007 йил март ойида Париж шахрида очилган. ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида Фонд Форум ва ЮНЕСКО ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.(икки томон вакиллари: Г.Каримова ва ЮНЕСКО бош директори Коичиро Мацуура).
Йирик тадбирлар
2007 йил январ ойида «Южный Почтовый» кўргазмаси ўтказилди. (Антуан де Сент Экзюпери хотирасига бағишланган) (Тошкент).
2007 йил март ойида Парижда Фонд Форумнинг Европадаги биринчи ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. («Carrousel du Louvre», Париж).
2007 йил март ойида Франция сенатининг Люксембург саройида «Ўзбек фотографиясига 125 йил» фотокўргазмаси муваффақиятли тарзда ўтказилди (Париж).
2007 йил 23-27 август - халкаро Лаванда Ярмаркасида Ўзбекистон делегациясининг иштироки (Франция, Динь-Ле-Бен).
2007 йил ноябрь ойида Парижда Самарқанднинг 2750 йиллик юбилейига бағишланган кенг қамровли тадбир ўтказилди.
2008 йил апрелда Фонд Форум Hyиres Халқаро мода ва фотография Фестивалининг расмий ҳамкорига айланди. (Иер, Лазур соҳили, Франция).
2008 йил майда Париж театрида «Хоразм куй-қўшиклари» концерти бўлиб ўтди.
2008 йил июнда Фонд Форум кўмагида Ўзбекистонлик ёш иқтидор эгалари - «Янги авлод» Фестивалининг лауреатлари «Шарк халқлари» - Festival les Orientales аньанавий мусиқа Фестивалида иштирок этишди.
Ўзбекистон, унинг маданияти, аньаналари, халқи ва модаси ҳакида фотоальбом яратиш мақсадида юртимизга Фонд Форум томонидан машҳур фотограф Андре Рау таклиф этилди. 2008 йилдаги Style.uz Санъат ҳафталигига ташриф буюрган Рау, ўзининг гуруҳи ва «кўчма» фотостудияси билан бир ой давомида Ўзбекистон бўйлаб Саёҳат ўтказди. “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китоб-фотоальбоми 2011 йил Италияда чоп этилди.
2009 йилнинг 21 май куни 62- Канн кинофестивали доирасида Францияда Фонд Форум Гулнора ташаббуси билан ОИТСга қарши кураш жамғармаси «amfAR» билан Cinema against AIDS After Party (Кино ОИТСга қарши кураш) йилликайрия кечасининг расмий донорига айланди.
2010 йил 20 май куни Гулнора Каримова amfAR жамғармаси томонидан 63-Канн кинофестивали доирасида Францияда ўтказилган «Cinema against AIDS» ҳайрия кечасининг ҳамраисаси сифатида таклиф этилди.
2011 йил 19 май куни Гулнора Каримова “Кино ОИТСга қарши” анъанавий хайрия кечасида учинчи маротаба иштирок этди. Ушбу тадбир Американинг ОИТС соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи фонди (amfAR) томонидан 64-халқаро Канн кинофестивали доирасида ташкил этилди.
Франциянинг бошқа ташкилотлари билан ҳамкорлик:
Европада хавфсизлик ва истиқбол институти. Марказий Осиёни тадқиқ этиш институти.
Франция жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар