Фонд Форум ва Британия кенгаши билан 2008 йилнинг октябрида таълим, маданият ва санъат йўналишида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида “Англашув меморандуми” имзоланди. Уни Гулнора Каримова ва Буюк Британия кенгаши ижрочи директори ҳамда раиси Мартин Дэвидсон имзолашди.
Мазкур “Англашув Меморандуми” икки ташкилот ўртасида 2008-2011 йилларда таълим, маданият ва санъат соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни кўзда тутади.
Фонд Форум ва Британия кенгаши бир неча йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келаётир. Британия кенгаши “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳузурида фаолият кўрсатаётган “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, бу ерда маҳорат сабоқлари ва тренинглар ўтказиш учун мутахассисларни таклиф этмоқда, ЁТМ Ресурс марказига адабиётларни етказиб бермоқда. “Lingvo.master.uz” тил ўрганиш маркази ишларига ёрдам бермоқда.
Ҳамкорликдаги йирик лойиҳалар
2007 йилда амалга оширилган ва ёш дизайнерлар ҳамкорлигини ривожлантириш, Буюк ипак йўли ҳамда Буюк Британия мамлакатлари маданиятини оммалаштиришга қаратилган “Янги Ипак йўли” ва “Fashion Fringe” (Мода қанотлари) халқаро лойиҳаси ташкил этилди. Эътиборлиси, “Fashion Fringe” “Лондон мода ҳафталиги” доирасидаги намойишларда тақдим этилди.
2008 йилнинг июнь ойидан 2009 йилнинг январ ойигача Глазгода (Шотландия) давом этган кенг кўламли “Буюк ипак йўли ранглари: Ўзбекистондан келтирилган сўзаналар” кўргазмаси “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамда “Барелл коллекцияси» музейи томонидан амалга оширилган муҳим қўшма лойиҳалардан ҳисобланади. Кўргазма доирасида “Асрлар садоси” анъанавий фестивалининг лауреатлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.
2008 йилнинг 20-22 июнь кунлари Абдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги ансамбль Глазгода бўлиб ўтган “Мела” Осиё маданияти фестивалида иштирок этиши ва Глазго мактабларида маҳорат-дарсларининг бериши алоҳида қувонарли ҳолдир.
2008 йилнинг 3-7 октябрь кунлари Лондондаги Қироллик санъат коллежида ташкил этилган “Ўзбекистон – болалар нигоҳида” фотокўргазмаси ҳам ушбу ҳамкорликнинг самараларидандир. Тадбирда Меҳрибонлик уйлари ва мактаб интернатларидан 30 нафар ўғил-қизлар, шунингдек, “Янги авлод форуми” ёшлар ижодиёти маркази ўқувчилари иштирок этди.
Тошкентда 2009 йилнинг 20 апрелдан 10 майгача Фонд Форум, ЮНЕСКО ва Британия кенгаши ҳамкорлигида “Миллий санъат инъомлари: қадим ва замона” мавзуида шоу-кўргазма ташкил этилди. Унга ҳар ҳафтада ўртача 100дан 500гача томошабинлар ташриф буюрди. Улар орасида маданият намояндалари, пойтахтимиз меҳмонлари, ўқувчилар, талабалар ва, умуман, ноёб экспонатлар ҳамда замонавий асарлар шайдолари ташриф буюрди. Кўргазма уч йўналишда: кўпчиликка машҳур бўлмаган миллий маданият қатлами, илдизи узоқ ўтмиш ва тарихга эга, қадимги амалий ҳунармандчилик ва замонавий усталарнинг шарҳлари, шунингдек, миллий уйғунликдаги авангард йўналишида ўтказилди.
2009 йилнинг 7-20 июль кунлари Қашқадарё вилоятида Фонд Форум Британия Кенгаши, БМТнинг аҳолишунослик фонди, Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда “Корпорация” деб номланган ўйин тарзидаги ўйин тарзида ўтган ўқув лагери чоғида 250 нафар “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг фаол ёшлари ва жамғарманинг ёшларга мўлжалланган ғолиблари иштирок этишди.
2009 йил 12-17 октябрь куни Тошкентда Style.uz санъат ҳафталиги ўтказилиб, унда Британия Кенгаши томонидан таклиф этилган Лондон мода коллежи қошидаги Санъат ва дизайн жамғармаси Carmel Kelly ва Sarah Atkinson, шунингдек, британиялик машҳур дизайнерлик дуэти Basso & Brooke иштирок этди.
2010 йилнинг 10 март куни Кембриж университетида (Буюк Британия) ўзбек маданияти ва санъати тақдимоти бўлиб ўтиб, Ўзбекистон пойтахтининг 2200 йиллигига бағишланган «Тошкент – бир шаҳар тарихи» фотокўргазмаси очилди. Тақдимот «Cambridge Navruz Celebration» фестивали доирасида ушбу университетнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар ҳамда Лондоннинг Оксфорд, Манчестер, Ноттингем университетлари, Осиё қироллик жамияти, Британия музейи, ишбилармон доиралар, шунингдек, парламент аъзолари, расмий ташкилотлар ва дипломатик корпуслар вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Январь-февраль 2011 й., экология муаммоларига бағишланган “Она Ерни бирга қутқарайлик!” республика танлови. Мазкур танловда талабалар, нодавлат нотижорат ва ёшлар ташкилотлари фаоллари, шунингдек, ўз ижоди орқали кенг жамоатчилик эътиборини иқлим ўзгариши муаммоларига қаратиш истагидаги журналистлар ҳам иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъатига видео/аудио роликлар, плакатлар, слайдшоу сингари медиа маҳсулотлар тақдим этилди.
2011 йил 7-21 июль кунлари Қашқадарё вилоятида бешинчи маротаба “Келажак овози” ёзги ўқув оромгоҳи бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз бўйлаб 500 нафар ёшлар қатнашди. Анъанага кўра, Британия Кенгашининг мамлакатимидаги ваколатхонаси ходимлари лагерда мураббийлик вазифасини бажаришди.
Буюк Британиядаги бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик:
Лондон университети қошидаги Фағон тадқиқоти ва Шарқ мактаби, Халқаро стратегик тадқиқотлар институти, Лондон сиёсий илм-фан ва иқтисодиёт мактаби.
Британия кенгаши билан ҳамкорликдаги лойиҳалар