Фонд Форумнинг Австрия жамоат ташкилотлари билан яқин алоқалари 2008 йил 12-19 апрель кунлари ўша вақтда Ташқи ишлар вазирининг маданий ва ижтимоий алоқалар бўйича ўринбосари лазовимини эгаллаб турган Гулнора Каримова бошчилигидаги ўзбек делегациясининг Венага ташрифидан бошланди.
Ташриф давомида қуйидаги учрашувлар ташкил этилди:
2009 йил 31 март куни Фонд Форум Австрия нафақахўрлар уюшмаси билан Англашев меморандуми имзолади. Унинг доирасида туризм, маданий алмашув ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликдаги келгуси лойиҳаларни янада ривожлантириш режалаштирилган.
Ҳамкорликдаги тадбирлар ва келишувлар
ННТ вакилларининг Австрияда малака ошириши буйича «Каритас» ҳайрия ташкилоти билан келишув.
Австриялик пенсионерлар учун Ўзбекистонга туристик саёҳатлар ташкил этиш бўйича Австрия пенсионерлар Ассоциацияси билан ҳамкорлик ўрнатилди.
Ўзбекистон ва Австрия фанлар академиялари ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги Келишув доирасида Фонд томонидан Ўзбекистонга Австрия фанлар академиясининг Эрон тадқиқотлари институти директори ўринбосари жаноб Маркус Риттер таклиф этилди.
"VAMED" компанияси иштирокида 2008 йил 14 октябрда Тошкентда «Ўзбекистон Республикасида соғлом оналик ва болаликни тарғиб қилиш бўйича ижтимоий ташаббуслар» мавзусида халкаро конференция ўтказилди.
2008 йил 15 октябрида III Мода ва дизайн ҳафталиги доирасида австриялик рассом Михаел Фукснинг кўргазмаси бўлиб ўтди.
«Янги авлод» фестивалининг саралаш босқичига Австрия давлат театрлари холдингининг директори Г. Шпрингер ташриф буюрди.
Вена Давлат операси қошидаги хореография олийгоҳининг директори И. Зайфрид билан учрашув доирасида икки давлат балет олийгоҳлари ўртасида педагоглар алмашувини йўлга қўйиш муҳокама этилди.
2009 йилнинг март ойида Австрия нафақахўрлари уюшмаси раиси Карл Блеха ва «Senioren Reizen» сайёҳлик компанияси директори Отто Шпаль Ўзбекистонга ташриф буюрди. Австриянинг нафақа ёшидаги фуқароларининг Ўзбекистонга сайёҳлик сафарлари ҳамда «Келажак тур» халқаро ёшлар туризми ва ҳамкорлиги бюроси ва «Senioren Reizen» сайёҳлик компанияси билан Англашув меморандуми имзоланиши масалалари кўриб чиқилмоқда.
2009 йил 3 июль куни Европадаги энг гўзал масканларидан бири бўлган Вена ратушаси саройида Ўзбекистон маданияти ва санъати тақдимоти бўлиб ўтди. Ташкилотчилар: Фонд Форум, Вена шаҳри ҳокимияти, Австриядаги Ўзбекистон элчихонаси. Тадбир доирасида Венада пойтахтимизнинг 2200 йиллигига бағишланган “Тошкент: кеча ва бугун” фотокўргазмаси ташкил этилди. Бундан ташқари миллий мусиқа санъати дарғалари ҳамда “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, “Келажак овози” республика истеъдодли ёшлар танлови лауреатлари иштирокидаги концерт дастури тақдим этилди.
18 октябрь, 2009 йил, Тошкент. Style.uz Санъат ҳафталиги фахрий меҳмони – рассом Рейнхард Бранднернинг Замонавий санъат халқаро Биеннале доирасидаги шахсий кўргазмаси.
18-21 ноябрь, 2009 йил, «SonoSite» тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи компания директори Хельмут Баблернинг ташрифи. Ташриф чоғида ўзбекистонлик 2-3 нафар оғир касал болаларининг йиллик даъволаш, шу қаторда Вена касалхонасида муолажалар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Айни дамда болаларни Австрияга юбориш саналари келишилмоқда.
22 февраль, 2011 йил, Венгрия пойтахти Будапештда жойлашган Спорт миллий саройида Фонд Форум тақдимоти ўтказилди. Тадбирда маданият, фан, жамоат доиралари вакиллари, туристик компаниялар раҳбарлари, жами 50 нафар иштирокчи қатнашди. Тақдимот Фонд Форумнинг Австриядаги ваколатхонаси, мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси, мамлакатимизнинг Венгриядаги фахрий консуллиги, Венгрия Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди.
Австрия жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик