
2007 йилнинг август ойида Гулнора Каримовага “маданиятни ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, ижод аҳлига кўрсатилаётган доимий кўмак ва қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаётгани учун” Пушкин номидаги олтин медаль мамлакатимизда илк бор топширилган эди.
Пушкин номидаги олтин медали Россия Федерациясининг маданият, маърифат, гуманитар илм-фан, адабиёт ва санъат соҳасидаги хизматлар учун, маданий меросни ўрганиш ва сақлаш, миллат ва халқларни бирлаштириш ва ўзаро бойитишда кўрсатган буюк хизматлар учун топшириладиган Давлат мукофоти ҳисобланади.
Пушкин номидаги олтин медаль совриндорлари орасида А.Васнецов, Д.Жилинский, В.Иванов, В.Матвиенко, З.Церетели, машҳур халқаро миқёсдаги арбоблар - тарихчи ва жамоат арбоби, Янониянинг Сока университети асосчиси Д.Икеда, Париждаги халқаро санъат шаҳарчаси президенти С.Брюно каби инсонлар. Ўзбекистон вакилларининг Пушкин номидаги олтин медаль билан тақдирланиши уларнинг юксак ижодий муваффақиятлари ва Россия ҳамда Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаларининг юксак баҳоланганлигидан дарак беради.