
“Биз соғлом турмуш-тарзи тарафдоримиз, бошқасига вақт йўқ” мавзуида ёшларнинг ижтимоий акцияси, шунингдек, тренинглар ва консультациялар ФОПСИнинг “Соғлом ёшлар” лойиҳаси доирасида Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўтказилди.
Лойиҳанинг мақсади — “Соғлом ёшлар” ҳаракатига 15-25 ёш орасидаги авлод вакилларини жалб қилиш, улар учун тренинглар, маслаҳатлар ва ижтимоий акциялар ташкил этишдир.