
«Гулла шаҳрим!» акцияси шаҳримизни яшиллаштиришга қаратилган бўлиб, ёшу-қарини бирлаштиради ва уларга теледастур юлдузига айланиш билан бирга фойдали иш билан шуғулланиш имконини беради. Тадбир ташкилотчилари: «Аёллар Кенгаши» ЖБ ва «ТВ-Марказ» телеканали.
Акция шиори «Дарахт эк ва қаҳрамонга айлан!» бўлиб, турли ёш вакиллари унда қатнашиш истагини билдиришди. Тошкентда гул ва кўчатлар ўтказиш акцияларида ўзбек эстрада вакиллари ҳам қатнашишади. Шу боис баъзи ободонлаштирилган ҳудудлар “юлдузлар ҳиёбони” номини олган.
Айниқса, ёшлар шаҳарни гуллатишда фаол иштирок этмоқда. Тадбир ташкилотчиларининг мақсади ҳам ана шу. Ахир, «Аёллар Кенгаши» фақат аёллар учун ташкилот бўлибгина қолмай, балки у оилавий ҳамдир. Болаларни шу сингари савобли ишларга ундашнинг аҳамияти катта.
«Гулла шаҳрим!» акцияси» муаллифи Гулнора ва “Аёллар Кенгаши”нинг бошқа иштирокчилари ташаббуси билан шундай ҳиёбонларнинг биридаги дарахтлар қуйидагича ном олди: «Тинчлик Дарахти», «Меҳр дарахти», «Дўстлик дарахти», «Илҳом дарахти»...
Бу акция сўнги расмий равишда эълон қилинмайдиган бармоқ билан санарли тадбирлар сирасига киради. Ахир, энди, Тошкент шаҳрининг қатор ҳиёбонлари, кўчалари, мактаб ва боғчаларида “Гулла шаҳрим” тадбири иштирокчилари алоҳида меҳр билан эккан ниҳоллар қуёшга бўйин чўзади».