
“Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси томонидан “Наврўз” байрами муносабати билан ёлғиз кекса авлод вакиллари, кўп болали оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатида мунтазам ўтказиладиган ҳайрия тадбири саналади.
“Наврўз”ни тантана қилиш “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмасининг анъанасига айланди. Тадбир доирасида пойтахтдаги истироҳат боғларидан бири болалар учун бепул хизмат кўрсатади. Наврўз таомлари — сумалак ва палов барчага тортиқ қилинади. Тантанали концерт дастурида ҳар йили ўзбек эстрадасининг таниқли артистлари иштирок этади.