Гулнора Каримова

Илмий мақолалар

Ҳамкорлик уйғунлиги

Глобал энергетик жараёнларда Ўзбекистоннинг ўрни ва роли
(“Нефтегазовая вертикаль” журналида чоп этилган, 2007 йил май)

Бугун Ўзбекистон халқаро табиий газ бозорида барқарорликни таъминлашда сезиларли рол ўйнамоқда. Газ қазиб олишнинг ривожланиши билан унинг ўрни ҳам ўсиб боради, бунда халқаро энергетика бозоридаги вазият қўл келади.

Дунё миқёсида энергетик хом-ашёга бўлган талабнинг ортиши билан асосий етказиб берувчилар ўртасида конлар ҳамда нефт ва газ транспортировкаси йўналишларини бошқариш учун рақобат авж олиб боради. Углеводород етказиб берувчи мамлакатларнинг бирлашиш ҳаракатлари ва энергетика сиёсати координацияси ушбу тенденцияларга ўзига хос жавоб бўлиб хизмат қилади.

Табиий газ қазиб олиш ва экспорт қилишни оширишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон барқарорлик ва энергетика бозорларининг ривожланиш башоратидан манфаатдор. Ушбу муаммонинг ечими барча қизиқувчи томонларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Шу маънода “ШҲТ энергетика клуби” яхши потенциалга эга.

Ўзбекистон минтақавий ва халқаро энергетика тизими ва даставвал, унинг газ сегментида каттагина ўринни эгаллаган. Охирги йилларда мамлакатда табиий газ қазиб олиш ўсмоқда ҳамда газ заҳираларининг кўпайиши кузатилмоқда. Бу энергетика соҳасига давлат миқёсидаги эътибор ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоялаш чора-тадбирларининг шарофатидир. Пухта ўйланган давлат сиёсати натижасида энергетика сектори хорижий нефт-газ компанияларининг диққат-эътиборини тортиб, улар Ўзбекистондаги турли энергетик лойиҳаларга инвестиция киритмоқдалар.

Айниқса, Россия ва Осиё қитъаси мамлакатлари фаоллик кўрсатмоқдалар. Бугунги кунда Россия компанияларининг фақатгина Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика мажмуасига киритган инвестицияси 2,5 миллиард долларни ташкил этади. Хусусан, “Газпром” ва ЛУКОЙЛ Ўзбекистон билан истиқболли газ структураларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришган. ЛУКОЙЛ 330 млрд м3 табиий газ заҳирасига эга, нархи 1 миллиард доллардан кўпроқ бўлган “Шоди-Кандим-Ҳавзак” лойиҳасида фаолият юритмоқда.

Ўз навбатида, “Газпром” 2006 йилнинг январида “Ўзбекнефтгаз” билан Устюрт ҳудудининг етти инвестицион блокининг геологик тадқиқоти ҳамда мамлакат ғарбидаги бир қанча конларнинг маҳсулотларини тақсимлаш принципларини белгилаб берувчи иккита шартнома имзолаган. 2007-2011 йилларда “Газпром” геология-тадқиқот ишлари ва конларни ишга тушириш учун 610 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлашни кўзда тутмоқда. Айни пайтда Россия концерни “Шохпахта” конини ишга тушириш олди лойиҳасида фаолият юритмоқда. 2004 йилда ушбу кондан 200 миллион м3, 2005 йилда эса 500 миллион м3 атрофида газ қазиб олинди. 2006 йилда ушбу кўрсаткич 1 миллиард м3га етди.

Давоми


Халқаро ОАВ бозори ва Марказий Осиё ахборот майдони истиқболлари

“Замонавий ахборот майдонининг шаклланиши: медиа майдонини яратишда ахборот технологияларининг, структурали ёндашув ва минтақавий спецификанинг роли” конференциясидаги маърузадан.
(Тошкент, 2006 йил 20 июнь)

Бугунги кунда инсоният информацион ва коммуникацион технологиялар белгилаб берган йўлдан юриб, ушбу жараёнга турли социумларнинг кўпдан-кўп вакилларини жалб қилмоқда. Ушбу ҳолатни кўпгина мутахассислар “XXI аср бошқотирмаси” сифатида баҳоламоқда.

ЮНЕСКО ушбу дилемманинг кўпгина муаммоли савол ва вазиятларидан чиқиш йўлини кўрсатувчи ўз методологиясини таклиф қилмоқда. ЮНЕСКО нуқтаи назари “Умумдунё ахборот жамияти эмас, билим жамияти” концепциясини илгари сурмоқда. ОАВ бозорини шунчаки кенгайтириш уни мақсадга мувофиқ ва бошқарилишга мойил қилиб қўймайди, контрагентлар қарама-қаршилигини пасайтирмайди. Шу боисдан ЮНЕСКО амал қилиниши ахборот сиёсати, менежмент ва бозор соҳасида банд барча учун таалуқли бўлган қуйидаги тўрт принципни ифодалаб берди.

Бизнингча, медиа-майдон ва медиа-хизматлар бозорини шакллантириш бўйича юқоридаги методология асосидаги таклифлар, айниқса, Марказий Осиё минтақаси учун жуда маъқул ва мақсадга мувофиқдир. Бугун, XXI асрда, ОАВ хизматларига асосланган халқаро бозор сегменти нафақат кенг ва тез ўзгарувчан, балки техник томонлама ва бошқа жиҳатлардан энг қийини ҳамдир.

Қийинчилик маҳсулот тайёрлашда, шунингдек, уни тарқатишда намоён бўлади, негаки биз кўпинча воқеа-ҳодисалар моҳиятини тушуниш ва қабул қилишнинг ўзига хос анъанасига эга муайян алоҳида шахс ёки ижтимоий гуруҳ, мамлакат, минтақанинг руҳий, маърифий, ахлоқий, ҳуқуқий ва ниҳоят, иқтисодий даражасига боғлиқ бўлган чинакам эҳтиёжни билмаймиз.

ОАВ бозори, биринчидан, ташқаридан намоён бўлувчи параметрлари, иккинчидан эса, фундаментализм ва янги ғоялар орасидаги қарама-қаршиликлар асосига қурилган чуқур жараёнлар билан характерланади. Айнан мана шу қарама-қаршилик ҳар лаҳзада “ишлаб чиқарувчи-истеъмолчи” тизимидаги мувозанатни ўзгартириб ва ҳатто бузиб юбориши мумкин. Рақобатнинг маданий меъёрларининг бузилиши очиқ зиддиятни келтириб чиқаради.

Давоми

Марказий Осиё транспорт коридорининг ривожланиш тамойиллари ва истиқболлари

“Марказий Осиё трансмиллий транспорт кўприги сифатида”
деб номланган халқаро конференциядаги маъруза

(Тошкент, 19 ноябрь 2007 й.)

Транспорт алоқалари, уларнинг сифат даражаси, диверсификацияси мамлакат ривожланишининг асосий индикаторларидан бири бўлиб, унинг регионал ҳамда глобал хўжалик муносабатиларига қай даражада алоқадор эканлигини аниқлаб беради. Кўптармоқли темир ҳамда автомобиль йўллари, трубоўтказгичлар ва электр тармоқлари давлат ичида турли ҳудудларни тежамкорона бир-бирига боғлаш имконини беради, ва, ўз навбатида, уларнинг бир маромда фаолият юритишига замин ҳозирлайди. Шунингдек, бу мамлакатга давлатлараро ҳамкорлик ҳамда халқаро иқтисодий ташкилотлар доирасида ўзининг интеграциявий имкониятларини ошириш имконини яратади.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, транспорт алоқаларини замонавийлаштириш ва ривожлантириш масаласи Марказий Осиё давлатлари учун долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Уларнинг иқтисодий ва геосиёсий аҳамияти, шу қаторда, бутун минтақанинг аҳамияти кўп жиҳатдан мазкур муаммонинг ечимига боғлиқ.

Транспорт соҳаси вакилларининг халқаро ҳамжамияти гарчи юқори даражадаги қизиқишини яширмаётган бўлса-да, бироқ турлар бўйича (темирйўл, авиация, автомобиль, трубо ўтказгичлари) транспорт тизимларининг фаолият юритиш самараси ҳамда транспорт тизимларининг давлат ички ва халқаро стратегиялари масалаларини турлича муҳокама қилишмоқда. Трансконтинентал транспорт коридорлари ҳамда магистрал трубо ўтказгичлари муҳокамалар предметига айланганида, улар алоҳида сиёсий кескинлик касб этади. Бу ҳолатда улар диверсификацияси бўйича янги транспорт-иқтисодий тизимларни қуриш зарурлигини илгари суриб, сиёсий тагмаъно билан миллий-давлат манфаатлари ҳақида сўзлай бошлашади.

Агар халқаро ва давлатлараро ҳамкорлик ўз-ўзини инкор ютувчи манфаатлар, келажакдаги келишмовчиликлар асосида олиб бориладиган бўлса, сўзсиз, диверсификация тизими аҳамиятга молик бўлиб қолади.

Жаҳон иқтисодиётининг транспорт соҳасида давлатлараро, ҳудудлараро ва трансминтақавий интеграциялашуви йўлидан борилса, ҳамкорликдаги сармоялар ва минимал сарф-ҳаражатлар борасида самаралироқ йўлларни танланса, ушбу тизимни яроқли деб қабул қилса бўлади.

Давоми

Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup