2009 йил 3 июн

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови - бу Гулнора Каримованинг янги мувафаққиятли лойиҳаси бўлиб, у ёш профессионал ва хаваскорларга имкониятлар эшигини очди. Унда иштирок этган энг яхши жамоалар нафақат диплом ва совғалар, балки Фонд Форумдан грантларга эга бўлишди.
Фонд Форумга ушбу лойиҳани ташкил этишда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Миллий рақс ва хореография олий мактаби ёрдам берди.
Лойиҳа Ўзбекистонда икл бор профессионал даражада хореография санъатининг турли йўналишларини намоён этиб, булар халқона фольклордан тортиб, замонавий спорт ва бал рақсларидир. Иштирокчиларнинг кўплиги, жанрлар, шакл ва ёш категорияларининг ранг-баранглиги, профессионал ҳакамлар ҳайъати – буларнинг барчаси танловнинг халқаро мезонлар даражасида ўтказилганидан далолат беради.
Икки кун давом этган саралаш босқичларида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 50га яқин рақс гуруҳлари, ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистонлик меҳмонлар ўз истеъдодини намойиш этишди. Жаъми саҳнага 500дан зиёд иштирокчилар чиқиб, улар миллий ўзбек ва бошқа халқаро рақслар, миллий мусиқа оҳангларига саҳналаштирилган замонавий рақсларни ижро этишди.
Танловнинг якуний гала-концерти ўзини севимли ишига бағишлаган, соғлом турмуш тарзи кечираётган замонавий ёшларнинг серқирра истеъдоди намойишига айланди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Ананд ва Қосимжонов беллашуви