Гулнора Каримова

Ёшлар журналистикаси ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатлар эътирофи

2011 йил 28 апрел

Ёшлар журналистикаси ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатлар эътирофи

Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни муносабати билан 28 апрель-2 май кунлари пойтахтимизда ўтказилган медиа кунлари доирасида Ёшлар медиакенгаши раиси Гулнора Каримова мамлакатимизда ёшлар журналистикасига қўшган ҳиссаси учун фахрий диплом билан тақдирланди. ЕХҲТ, ЮНЕСКО, К. Аденауэр номидаги жамғарма ва ЭОАВМА томонидан таъсис этилган мазкур дипломни ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Хорхе Эспинал топширди.

Тақдирлаш маросими 28 апрель куни пойтахтимиздаги “UzEXPO” меҳмонхонасида ўтказилган “Нодавлат электрон ОАВ эфирларида медиаконтент даражасини ошириш масалаларида нодавлат нотижорат ташкилотлар, ЭОАВМА ва халқаро институтларнинг ўзаро таъсири” мавзусига бағишланган медиа форумдан сўнг бўлиб ўтди. Медиафорумда фаол иштирок этган Гулнора Каримова бу йил Фонд Форум ва ЮНЕСКО ваколатхонасининг ҳамкорликдаги лойиҳаси - “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали доирасида ўтказилаётган “Журналистлар баҳори” танлови ғолибларини тақдирлади.

Айтиш керакки, Фонд Форум ва ЭОАВМА томонидан ташкил этиладиган ёшлар медиафорумлари ёш жунралистлар, муҳаррирлар, операторлар, режиссёрларни мутаназам равишда пойтахтимизда тўплайди. Улар учун етакчи маҳаллий ва хорижижй мутахассислар томонидан семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари ўтказилади ҳамда ривожланиш ва жиҳозлар ҳарид қилиш учун грантлар топширилади.

Ёшлар медиакегаши раиси, қатор ёшлар медиалойиҳалари (хусусан, мамлакатимиз бўйлаб ёшлар телестудиялари ва матбуот марказлари ташкил этиш ғояси) ташкилотчиси ва муаллифи, Гулнора Каримова ёшлар ОАВ соҳасида бундан аввал ҳам юксак эътирофларга сазовор бўлган эди. Жумладан, 2010 йилнинг июнь ойида Конрад Аденауэр номидаги жамғарма томонидан Гулнора Каримовага “Ёшлар журналистикасини ривожлантириш ва Германия ҳамда Ўзбекистон ўртасида маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун” фахрий дипломи топширилган, ўша йилнинг февраль ойида эса “Ёшлар мекиалойиҳаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофотига сазовор бўлганди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Гулнора Каримова – Ёшлар Медиа Кенгашининг фаҳрий раиси
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup