2010 йил 29 июн

Ёшлар медиакенгаши раиси Гулнора Каримова 29 июнь куни Тошкентда “Келажак пресс” ёшлар телестудиялари ва матбуот марказлари, “Келажак овози” ЁТМнинг “ОАВ” йўналишининг 90 нафар фаолллари жамлаган ёшлар медиафорумида иштирок этиб, “Озод юрт тўлқинлари” медиафестиваль доирасида ёшлар студиялари, теле- ҳамда радиостанцияларга техник жиҳозлар тариқасидаги грантларни тақдим этди. Фестиваль ёшлар медиатузилмалари, нодавлат ва давлат ОАВлари, жамоат ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, хлқаро ташкилотлар ҳамда Ўзбекистонда рўйҳатдан ўтган дипломатик корпус вакилларининг 200 нафар вакилларини жамлади. Тадбирлар Ўзбекистондаги босма ОАВ ҳодимлари кунига бағишланди.
Фонд Форум ва ЭОАВМА томонидан ташкил этиладиган ёшлар медиафорумлари Тошкентда мунтазам равишда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги медиалойиҳаларида фаолият юритувчи ёш журналистлар, оператор, режиссерларни жамлайди.
«Озод юрт тўлқинлари» медиафестивали ҳар йили Ўзбекистонда ЭОАВМА томонидан ўтказилади. Унинг асосий мақсади мамлакатимизда амалда бўлган нодавлат телерадиодастурлар учун шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг ахборотга бўлган талабини кучайтириш, электрон медиа ҳудудда соғлом рақобат майдонини шакллантириш, журналистлар маҳоратини ошириш орқали жамиятни оператив ва объектив ахборот билан таъминлаш. Лойиҳа доирасида «Озод юрт тўлқинлари» соврини пул маблағлари ва техник жиҳозлар топширилди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Гулнора Каримова – Ёшлар Медиа Кенгашининг фаҳрий раиси