Гулнора Каримова

Ёш ўзбек пианиночиси Москвадаги фестиваль иштирокчиси

2011 йил 2 июн

Ёш ўзбек пианиночиси Москвадаги фестиваль иштирокчиси

В. Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчиси, пианиночи Тамара Акбарованинг 2011 йил 21 майдан 2 июнгача Москва шаҳрида “Чексизлик формуласи” шиори остида ўтказилган VIII “Москва дўстларни қаршиламоқда” халқаро фестивалида иштирок этди. Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ҳамда Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчихонаси ёш ўзбек иқтидорининг ушбу фестивалдаги иштирокини қўллаб-қувватладилар.

“Москва дўстларни қаршиламоқда” - Спиваков жамғармасининг энг йирик лойиҳаларидан бири бўлиб, 2004 йилдан буён унда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатидан жами 12 мингдан кўпроқ болалар иштирок этишган. Бу йилги фестиваль Россиянинг 30 та ҳудуди, шунингдек, Узоқ ва Яқин Шарқнинг 42 та давлатидан 1500дан ортиқ мусиқачи болалар, раққос ва рассомларни тўплади.

Шахсан Владимир Спиваковнинг таклифига биноан Тамара Акбарова мазкур халқаро фестивалда иккинчи маротаба иштирок этмоқда. Ўзбек ижрочилик мактаби анъаналарини намойиш этган ёш пианиночи бундан аввал ҳам халқаро даражада чиқишлар қилган, жумладан, Тамара Германия, Франция, Швеция, Украина ва Эстония мусиқа ихлосмандлари кўнглидан чуқур жой олишга муваффақ бўлган. Мутахассислар Тамара Акбарова юксак маҳорат, иқтидор эгаси эканлигини алоҳида қайт этиб ўтишди.

Нуфузли халқаро мусиқа танловларида фахрий ўринларни олиб қайтаётган В. Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчилари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу эса ўзбек ёшларининг юксак маънавий салоҳияти, кучли билимлари ҳамда мазкур лицейнинг мусиқий анъаналари ниҳоятда юқори экандигидан далолат беради. Уларнинг кўпчилиги “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ҳамда “Келажак овози” Республика иқтидорли ёшлар танлови лауреатларига айланишган. Уларнинг келгусида халқаро танлов ва фестивалларда иштирок этиши учун эса Фонд Форум томонидан кўмак кўрсатилади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Аёл ҳақида қўшиқ
Большой ва Мариин театрлари солистлари Тошкентда
Француз артистларининг Ўзбекистондаги гастроллари
Кўҳна мақомлар жозибаси
МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда
M&TVA 2009 йилнинг энг кучлиларини тақдим этади
M&TVA-2010. Йилнинг энг сара арбоблари тақдирланди
Мустақилликка бағишланган концерт
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда
Халқаро мусиқа фестивали Тошкентда ўтказилди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup