Гулнора Каримова

«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари

2010 йил 17 ноябр

«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари

17 ноябрь куни “Истиқлол” саройида Гулнора Каримова “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатларига грантлар топширди. Лойиҳанинг якуний гала-концерти доирасида анъанага кўра, фестивалнинг энг яхши иштирокчилари эстрадамиз юлдузлари биргаликда саҳнага чиқишади. Ўтган етти йил мобайнида кўплаб ёш истеъдод эгаларини кашф этган мазкур Фестивалда бутун мамлакатимиз бўйлаб 6 дан 14 ёшгача 72 000 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Уларнинг 2500 нафардан ортиғи лауреатларга айланиб, грант, дипломларни қўлга киритишди. Фонд Форум мунтазам равишда уларни қўллаб-қувватлаб келади.

2010 йилда иштирок этиш истагида 23 304 нафар болалар ариза топширган бўлиб, уларнинг 587 нафари Фестивалда ғолиб бўлди ҳамда ўз қобилиятини катта саҳнада намойиш этишга эришди.

Бир неча кун давом этган ҳаяжонли сарлаш босқичларидан сўнг гала-концерт болажонлар, ота-оналар ва мураббийларга ҳақиқий байрам кайфиятини бахш этди. Саҳнада болаларга хос беғуборлик қувонч ва бахт ҳукмролик қиларди. Гала-концертдаги мусиқий чиқишларнинг аксарияти қўшма рақс ва мусиқий попуррилардан иборат бўлди ва “Янги авлод” лауреатларига ҳар сафаргидек ўзбек эстрада юлдузлари жўр бўлишди.

Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова тадбир сўнггида сўзга чиқиб, иштирокчиларни самимий қутлади, уларга ижодий парвозлар тилади ҳамда диплом ва совринларни топширди. Шунингдек, лойиҳа муаллифи бу йилдан бошлаб “Янги авлод” фестивали доирасида иштирокчиларга танловда қатнашишда кўмак бераётган, истеъдодларни кашф этишдаги фидокорона меҳнатлари учун энг яхши мураббий ва ансамбллар раҳбарларига ҳам грант ва дипломлар топширилишини эълон қилди ва Оққўрғон, Оҳангарон ва тошкентлик ана шундай жонкуяр жамоа раҳбарлари ушбу юксак эътирофга сазовор бўлдилар.

Шундан сўнг барча иштирокчилар саҳнага чиқиб, “Янги авлод” мадҳиясини биргаликда куйлашди. Шу тариқа “Янги авлод-2010” фестивали ўз ниҳоясига етди. Иштирокчилар эса, саҳнани тарк этишар экан, танлов очиб берган янги уфқлар сари интилишда давом этишларини билдириб, Фестивалнинг 2011 йилги иштирокчиларига омадлар тилаб қолишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Яна бир эътироф
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
Baby Халқаро болалар турнири
“Болажонлар-Ширинтойлар”: Фестивалга оз қолди
Болажонлар ва педагоглар байрами
Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди
Болалар ҳайрия бали
Болалар мода фестивали - яна бир йил оша
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Болалик шарафига ҳайрия
Болалик ва мода фестивали
Болаликнинг сеҳрли олами
Экопарк очилиши - болалар ва катталар қувончи!
Эртаклар оламига марҳамат!
Нафосат ва спорт байрами
Ойлик диққат марказида – болалар!
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми
Хайрия бали: болаларга қувонч улашиш бахти!
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup