2009 йил 19 октябр

Муваффақиятли ва интилувчан ёшлар учун таълим ва спорт грантлари ҳамда стипендиялар тақдимоти Фонд Форум ва Мехр нури жамғармасининг йил дастуридаги энг муҳим ҳодисалардан бири ҳисобланади. Гулнора Каримова бу соҳадаги лойиҳаларга омма ва потенциал ҳомийлар эътиборини қаратишга ҳаракат қилиб келмоқда. Масалан, яқин орада бўлиб ўтган Марказий Осиёнинг энг йирик санъат лойиҳаси Style.uz Art Week давомидаги Стингнинг ҳайрия концертидан йиғиб олинган маблағ айнан ёшларга грант ва стипендиялар ажратишга йўналтирилади. Бундай лойиҳалар ёшларга ўсиш имконини беради ва кучли рағбат бўлиб ҳизмат қилади.
Грант ва стипендия сертификатларини талабалар 19 октябрда Тошкентдаги Ёшлар ижодиёти саройида Гулноранинг қўлидан олдилар. Бу мамлакатнинг барча шаҳарларидан келган иқтидорли талабаларнинг яна бир йиғилиши бўлди. Телекўприк ёрдамида алоқага киришган 12 вилоят ва Қорақалпоқистон ёшлар ташаббуслари марказларининг фаоллари on-line равишда лойиҳа ғолиблари ва муаллифи билан суҳбатлашиш, таассуротлари билан ўртоқлашиш ва янгиликлар алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, Гулноранинг ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалари республика бўйлаб беш йил давомида амалга оширилмоқда. 2009 йилда бу дастурларга 3000 га яқин хужжатлар топширилди. Ажратилаг грантларнинг умумий миқдори 306 млн. сўмни ташкил этди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди