2011 йил 6 июл

6 июль куни Япон боғида тўртинчи маротаба “Болалик шарафига” хайрия бали бўлиб ўтди. Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – болаларнинг ижодий иқтидорини кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни мухофаза қилишга қаратилган ижтимоий-хайрия лойиҳаларни ривожлантириш учун маблағ тўплаш ва бошқалар. Балнинг асосий ташкилотчилари “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, Фонд Форум, “Bella Terra”, “Baby Terra” журналлари, TV “Марказ” телеканали ва байрам ўтказиш билан шуғулланадиган агентликлар ҳамда хусусий боғча ва мактаблардир. Ўтган уч йил мобайнида ўтказилган бал натижаларига кўра Ўзбекистон бўйлаб жами 65 та Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи тўрт минг нафардан ортиқ болажонлар кийим-бош, пойабзал, мактаб анжомлари ва бошқаларга эга бўлишди. Ҳаммаси бўлиб лойиҳа доирасида 4 мингдан зиёд болалар қамраб олинди.
Ҳар йили ташкилотчилар хайрия балини Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбирлар якуни сифатида ўтказишади. Ушбу кунда турли мультфильмлар қаҳрамонлари билан тўла эртакнамо олам эшиклари очилгандек бўлади гўё. Бу сафар Аладдин, Рапунцель, Ўргимчак-Одам сингари болаларнинг севимли эртак ва мультфильмлар қаҳрамонлари қувноқ болалик ҳақидаги қўшиқ садолари остида меҳмонларни қарши олишди. Бал анъанавий тарзда турли мавзуларга бағишланган бекатларга ажратилган. Бу йил уларнинг сони тўққизта эди. Гап шундаки, “Услубли болалар”, “Диско раққоси”, “Мен куйлай оламан!”, “Мен – мухбирман”, “Мен – кўзбўямачиман”, “Биз чизамиз”, “Мен – фотомоделман” сингари бекатлар сирасига яна иккита янги - “Ҳунармадчилик устахонаси” ва “Мен дизайнерман” танловлари қўшилди. Боғга кираверишдаги “Биз чизамиз” бекатида машҳур рассом Анмаль Нур бошчилигида 105 нафар ёш истеъдодлар тасвирий санъат сирларини ўрганишарди. Навбатдаги бекат “Диско-раққоси” бўлиб машҳур хореограф Сергей Злотников ушбу мавсумда энг оммабоп бўлган рақс ҳаракатларини болаларга ўргатарди. Концерт дастури чоғида хонанда Самандарнинг қувноқ қўшиғи остида болалар ўз маҳоратларини барчага намойиш этдилар. “Табассум”, “Чунга-чанга”, “Болалик” сингари болалар қўшиқлари балнинг асосий қўшиқлари эди. “Мен куйлай оламан” бекатида таниқли ўзбек эстрада юлдузлари Ойбек ва Нигора ҳамда Нилуфар Усмонова болалар билан бирга куйлашди. “Мен дизайнерман” ҳамда “Ҳунармандчилик устахонаси” сингари иккита янги бекат болалар ижодиёти учун асосий маскан бўлиб хизмат қилди. Бу ерда болалар сопол идишлар ва турли шаклларни бўяшди, кулолчилик ускуналаридан фойдаланиб, буюмлар ясашди, махсус футболкаларга турли суратларни чизиб, ўз дизайнерлик маҳоратларини намойиш эта бошлашди. “Дом Стиля” дизайнерлари KANISHKA, Денис Тамилин, хонанда Рашид Ҳолиқов, “Эски шаҳар” болалар ижодиёти маркази директори Зулфия Русулова болажонларга ёрдам бериб, йўл-йўриқ кўрсатиб туришди. Райхон, Шахриёр, Сардор Рахимхон, “Божалар” гуруҳи, Самандар, Зиёда, Рашид Ҳолиқов каби ўзбек эстрада юлдузларининг бекатларни бошқариш ишларида бевосита иштирок этиши ўзига хос янгиликка айланди.
Бал сўнгида ўтказилган концерт дастури чоғида бекатлар иштирокчиларининг тақдирланиши тадбирнинг марказий ҳодисаларидан бирига айланди. Концертдан сўнг анъанавий ҳайрия аукциони ўтказилиб, ундан тушган маблағлар Меҳрибонлик уйларини қўллаб-қувватлаш, бепул болалар ижодиёти марказларини ривожлантириш ишларига йўналтирилади. Мазкур аукцион тадбирнинг энг муҳим қисми бўлиб, у лойиҳа шиори (“Фарзандингиз орзусини амалга оширинг, болаларга қувонч улашинг”) ва мазмун-моҳиятини очиб беради. Аукцион лотлари машҳур артистлар, маданият арбоблари ва Гулнора Каримова томонидан тақдим этилади.
Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан 2008, 2009, 2010 йиллар мобайнида ўтказилган бал натижаларига кўра Ўзбекистон бўйлаб жами 65 та Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи тўрт минг нафардан ортиқ болажонлар кийим-бош, пойабзал, мактаб анжомлари ва бошқаларга эга бўлишди.
Ўтган уч йил мобайнида умумий ҳисобда балда уч минг нафардан ортиқ киши қатнашди. 2010 йилда маблағлар ижтимоий-ҳайрия лойиҳалари, хусусан, Тошкентдаги полиомиелит билан касалланган болалар махсус Меҳрибонлик уйлари, Эшитиш ва сўзлаш тизимида етишмовчиликлар мавжуд болалар учун махсус “Қўл билан гапирувчилар” хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Халқаро Тинчлик куни” лойиҳасини амалга оширишга сарфланди.
Бал якунида лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова болаларга илиқ тилаклар билдириб, анъанага кўра, болажонлар билан ният қилиб, ранг-баранг шарларни осмонга учиришди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Baby Халқаро болалар турнири