Гулнора Каримова

Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар

2011 йил 28 апрел

Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар

Ҳар йили 3 май куни нишонланадиган Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни муносабати билан ЭОАВМА, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси, Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ, ЕҲҲТ, К.Аденауэр номидаги жамғарма, БМТ Тараққиёт дастури, UNESCO, UNFPA 28 апрелдан 3 майга қадар медиа кунларини ташкил этишди. “Нодавлат электрон ОАВ эфирларида медиаконтент даражасини ошириш масалаларида нодавлат нотижорат ташкилотлар, ЭОАВМА ва халқаро институтларнинг ўзаро таъсири” мавзусига бағишланган медиа форум мазкур кунларнинг илк тадбирига айланди. Тадбир доирасида ўтказилган мунозараларда ёш журналистлар, ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, ёшлар телестудиялари, ёшларга мўлжалланган матбуот ва интернет нашрлар вакиллари иштирок этишди. Медиа-кенгаш раиси Гулнора Каримова бу йил “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали доирасида ўтказилаётган “Журналистлар баҳори” танлови ғолибларини тақдирлади.

Форум-ТВ халқаро телеканали видеотақдимотидан сўнг замонавий жамиятнинг ривожланиш босқичлари ҳамда ёшлар манфаатлари билан уйғун тарзда медиа-майдонни такомиллаштириш мавзуси ўртага ташланди. Бутун дунё телетомошабинлари учун Ўзбекистон имижини янада юксалтириш учун нима қилиш керак? Маҳаллий телеканалларга янада кўпроқ ёшларни жалб этиш учун қандай саъй-ҳаркатларни амалга ошириш даркор? Журналистикадаги қандай жанрлар бугунги кунда энг долзарб ҳисобланади? Маҳаллий ОАВ соҳасида қандай мутахассислар етишмовчилиги мавжуд? Бу ва бошқа саволлар “UzEXPO” биносига йиғилган иштирокчилар ўртасида муҳокама қилиниб, медиа-форумнинг жонли, очиқ ва эркин ўтиши учун замин яратди. Келгуси режалар бўйича қатор янги ғоя ва таклифлар киритилди.

Форум якунларига кўра “Журналистлар баҳори” медиа танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловнинг асосий мақсади ўзбек халқи миллий анъаналари ва маданиятини ёритаётган ходим ва журналистларни махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашдир. Медиа-кенгаш раиси Гулнора Каримова Шахноза Ғаниева ва Дилбар Бабажанова, ҳамда ҳудудий телестудиялар вакилларига совринларни топширди.

Медиа кунлари доирасида қатор қизиқарли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, АҚШ элчихонаси ва ЕХҲТ билан ҳамкорликда “National Geographic” телеканали мураббийининг “Фан, табиат, маданият ва санъат ҳақидаги медиаконтент яратишда журналист ва операторларнинг касбий малакасини ошириш” мавзусига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилади. Унда Форум-ТВ, ТВ-Марказ, ЎзНТТ, “Ўзбекфильм” ва ушбу йўналишга ихтисослашган бошқа ОАВлари вакиллари иштирок этишади. UNFPA ва UNESCO кўмаги остида ўтказиладиган “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” семинар-тренинги ҳудудий ОАВ ва радиостанцияларнинг ёш журналистларига бағишланди.

2 май куни К. Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорликда “ЭОАВМАнинг Сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалалари борасида халқаро институтлар билан ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишдир. Давра суҳбатида давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳудудий телерадиостанциялар раҳбарлари ҳамда мамлакатимизда рўйҳатдан ўтган халқаро ташкилотлари вакиллари, хорижий экспертлар (К. Аденауэр номидаги жамғарма бошқарув аъзоси Беттина Аденауэр-Биберштайн ва германиялик таниқли публицист Штефан Граф Финк фон Финкенштейн) иштирок этишади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Гулнора Каримова – Ёшлар Медиа Кенгашининг фаҳрий раиси
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Ёшлар журналистикаси ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатлар эътирофи
Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup