2009 йил 30 июн

“Кўкрак бези ҳавфли ўсмалари муаммоларининг тиббий аспектлари ва уни бартараф этишда жамоат ташкилотларининг ўрни” мавзуидаги Халқаро Форумни Тошкентда ташкиллаштирган Гулнора Каримованинг таклифига Германия, АҚШ, Япония, Италия, Исроил, Россия, Украина, Қозоқистон, Туркия ва Ўзбекистоннинг машҳур шифокорлари ва ВОЗ, ЮНЕСКО, ЮСАИД ва бошқа расмий идоралари вакиллари жавобан мамлакат пойтахтига ташриф буюрдилар. Илк бора Ўзбекистонда кўкрак бези саратони муаммосига бу даражада эътибор қаратилмоқда.
“Аёллар кенгаши” Жамоат Бирлашмаси асосида Гулнора Каримова ташаббуси билан таъсис этилган “Кўкрак бези саратонига чалинган аёллар жамияти” тадбир ташкилотчиларидан бири бўлди. Бу Жамият бир томондан онкология касалликлари ҳавфига дуч келган гуруҳлар, иккинчи томондан шифокор ва психологлар, ҳамда мазкур касалликни эрта аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация масалаларига молиявий қўмагини аямайдиган ҳомийлар учун умумий ҳамкорлик майдонидир.
- Бизнинг режамизга кўра, бу Жамият аёлларга чинакам кўмак бериши керак, масалан зарурий, аммо қиммат ёки қийин топиладиган дориларни тақдим этиш борасида. Бу борада уларни тиббий препаратлар билан таъминлашга шай бўлган хомийлардан, фармацевтика компанияларидан умидимиз катта, - таъкидлади форумда Гулнора. Шунингдек, бугун “Аёллар кенгаши” ташаббуси билан Ўзбекистон «EUROPADONNA» кўкрак бези саратонига қарши кураш бўйича Европа коалициясига аъзо бўлди ва Эвелин Лаудер томонидан таъсис этилган Кўкрак бези саратони тадқиқотлари жамғармаси билан алоқа ўрнатди. Кўкрак саратони муаммосини бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшиш истаги билан бирлашганлар учун бу форум соҳадаги янги тажриба ва янада кўпроқ маълумотлар олиш имкониятини берди.
Соғлиқни сақлаш муассасалари, нодавлат ташкилотлар, давлат идоралари ва фармацевтика компанияларини кўкрак бези саратонига қарши курашда саъйи-ҳаракатларини бирлаштириш масаласи форумнинг асосий мақсади этиб белгиланди. Унда катта эътибор ушбу ижтимоий масалада жамоат ташкилотларининг роли ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мавзуларига қаратилади.
Халқаро Форумда машҳур олим ва мутахассислар сўзга чиқдилар, улар орасида Марко Мартуцци, Умумжахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги марказининг атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш ишлари бўйича вакили (Италия); Михаил Давидов, т.ф.д, профессор, РТФА академиги, Европада энг йирик муассасалардан бири ҳисобланган Н.Блохин номидаги Онкология Илмий-текшириш институти директори (Россия); Николай Жадов, Хаёт учун тенг ҳуқуқ жамғармаси етакчи менежер ва ижтимоий дастурлар координатори (Россия); Сергей Сугробов, «DIATECH» компаниясининг бош директори, Россиядаги GE Medical Systems компанияси вакили, Эллиот Беленков, «Маунт Синай» тиббий мактаби профессори, Американинг клиник онкология жамияти аъзоси, Европанинг тиббий онкология жамияти аъзоси (АҚШ), Александр Шарф, т.ф.д, Маммология маркази раис ўринбосари, Хайдельберг шаҳри университети шифохонаси профессори; Чиба Момоко, т.ф.д, Халқаро соғлиқни сақлаш ва фаровонлик университети профессори; Роман Барак, профессор, «Хорев» тиббий маркази бош терапевти (Исроил); Ариэ Биттерман, профессор, Қўқрак бези хирургик онкология институти директори; Халюк Аллагюл, профессор, Қўқрак хирургияси уюшмаси раиси (Туркия); Карим Аргинбаев, «Саратонга қарши биргаликда» жамғармасининг Васийлик кенгаши аъзоси (Қозоғистон); Нагима Плохих, «EUROPADONNA» кўкрак бези саратонига қарши кураш бўйича Қозоқистондаги коалицияси раиси; Раушан Сарсембаева, Қозоқистон ишбилармон аёллари Ассоциацияси раиси; Диляра Кайдарова, Олма-ота бош онкологи, Юлия Сидорова, «Novartis Pharma» фармацевтика компаниясининг МДХ мамлакатларидаги саратон касалликлари буйича махаллий идораси раиси, шунингдек «Фемаклуб» саратон касалига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлаш жамияти вакиллари (Украина), «Novartis» (Швейцария), «Sanоfi-aventis» (Франция), «Hoffmann-La Roche» (Германия) сингари йирик фармацевтика компаниялари ва бошқалар. Хаммаси бўлиб форум 200 нафар иштирокчини бир жойга йиғди.
Ташкилотчилар умид билдиришларича, давлат ва жамоат ташкилотлари, соғлиқни сақлаш борасидаги мутахассислар, фармкомпаниялар вакилларини бирлаштирган форум онкологик касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш имкониятларини кенгайтириш, тиббий, ижтимоий ва психологик реабилитация масалаларини такомиллаштириш ҳамда замонавий клиник онкология ютуқларини амалга татбиқ этишга ҳисса қўшади.
Мавзу бўйича янгиликлар
АҚШлик мутахассислар тренинглари