2011 йил 24 март

24-26 март кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида очилган “Саломатлик ва гўзаллик” халқ табобати ва пардоз маҳсулотлари халқаро кўргазмасида табиблар, табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий ташкилотлар вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди. Лойиҳа бош ташаббускори Гулнора Каримова томонидан очиб берилган мазкур кўргазма доирасида ноанъанъанавий усуллар ёрдамида даволанишни истаганлар учун турли хизмат ва маҳсулотлар таклиф этилди. Унда шунингдек, “Collection of well-being for soul & body from GULI” стенди ҳам табиий маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Кўргазманинг очилиш маросимида Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси ташаббуси билан чоп этилган “Ўрта Осиё шифобахш ўсимликлари ва уларнинг қўлланилиши”га бағишланган илк энциклопедик маълумотнома тақдимоти ҳам ўтказилди.
Кўргазма Фонд Форум, Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси ва “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилди. Унда табиий махсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, тиббий, ташхис қўювчи жиҳозлар, тиббиёт марказлари, SPA-салонлари ҳамда даволашнинг табиий муқобил услубларидан фойдаланувчи мутахассислар, массаж, фитотерапия, акупунктура, лой билан даволаш йўллари билан мустақил равишда шуғулланувчи табиблар иштирок этишди. Хорижий иштирокчилар орасида Shrey Nutraceuticals & Herbals Pvt. Ltd. (Ҳиндистон), Sapphire Tashkent International (Ҳиндистон), Danhson (Вьетнам), Herbion (Покистон), Ahava (исроил), «Красная линия» (Россия) бор.
Кўргазма халқ табобати ва табиий пардоз маҳсулотларига эътиборни ошириш, рефлексли-мануал терапия имкониятларини намойиш қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, махаллий ишлаб чиқарувчилар билан халқаро экспертлар орасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилади. Кўргазма қуйидаги бўлимларга ажратилган: даволаш ва профилактика жараёнлари, даволаш субстанциялари, дори воситалари; фитотерапия, асал билан даволаш, гиёҳлар билан даволаш; тиббиёт ускуналари ва саломатлик анжомлари; даволашнинг табиий муқобил услублари (натуропатия), соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари; даволаш-реабилитация қилиш марказлари, маърифат марказлари; йога, рефлексли-мануал терапия, Су-жок терапияси, акупунктура, физиогномика, соғломлаштирувчи массаж турлари; табиий даволовчи воситалар (халқ рецептлари асосида тери ва юзни парваришлаш); Аюрведа ва Тибет даволаш тажрибалари; махсус адабиётлар, ҳаттотлик, табиий воситалардан тайёрланган туморлар ва бошқалар.
Мавзу бўйича янгиликлар
Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и