Гулнора Каримова

Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда

2011 йил 5 октябр

Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда

Мумтоз мусиқа ихлосмандлари бир ой мобайнида Владимир Спиваков бошчилигидаги МДҲ давлатлари Ёшлар симфоник оркестрининг пойтахтимига ташрифини интизорлик билан кутишди. Ниҳоят, 5 октябрь куни “Туркистон” санъат саройида Фонд Форум, МДҲ иштирокчи давлатларининг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди ҳамда Москва давлат академик филармонияси томонидан ташкил этилган концерт дастури юзлаб тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ўз анъанасига содиқ қолиб, мамлакатимиз олийгоҳларида таҳсил олаётган 50 нафар ёш истеъдодларга махсус таклифномалар тақдим этди. Истеъдодларга кўрсатиладиган бундай эътибор келажакда ўз мевасини бериши, уларнинг касбий чўққилар сари янада илдам интилишларига туртки бўлиши жамғарманинг кўп йиллик тажрибасидан маълум.

Оркестр репертуарини шартли равишда уч бўлимга ажратиш мумкин. Бу Ж. Верди, Н. Паганини, Ж. Пуччини ҳамда Л. Ардити сингари италиялик бастакорлар асарлари, буюк рус бастакори Петр Ильич Чайковский ҳамда Мухтор Ашрафий ва Арам Хачатурян асарлари.

Концертда асосан Петр Чайковский асарлари “Қарсилдоқ” ва “Оққуш қўли” балетларидан парчалар янгради. Спиваков таъкидлаганидек, Чайковский мусиқаси санъатда халқлар бирлашувининг ҳақиқий намунаси бўлиб, унда биргина балетда турли мамлакатлар рақсларини уйғунлаштириш мумкин. Инсонларни яқинлаштириб, маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи бу мусиқа тинчлик ва дўстлик рамзидир.

Никколо Паганинининг оркестр билан скрипка №1-қисмида ватандошимиз, Успенский номидаги РИМАЛ битирувчиси, республикамиз миқёсидаги ва халқаро танловлар лауреати, Спиваков номидаги жамғарма стипендиати Нодир Ҳошимов саҳнага чиқди.

Концерт якунида оркестр Хачатурян “Лезгинка”сини ҳамда мухлисларга совға тариқасида буюк ўзбек бастакори Муҳтор Ашрафийнинг “Сўзсиз қўшиқ” асарини ижро этди.

Концерт бошланиши арафасида Фонд Форум анжуманлар залида концертга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Владимир Спиваков, МДҲ иштирокчи давлатларининг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди ижрочи директори ўринбосари Светлана Терехова, В. Успенский номидаги РИМАЛ битирувчиси, мамлакат миқёсидаги ва халқаро танловлар лауреати, Спиваков жамғармаси лауреати Нодир Хошимов ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси, Успенский, Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейлари талабалари, Ўзбекистон Халқ артисти, профессор Исмоил Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг 150 дан ортиқ мусиқачилари, журналистлар ва ижодкор ёшлар иштирок этишди.

“Менинг Ўзбекистон билан алоқаларим ҳеч қачон тўхтаб қолмаган, - таъкидлади Владимир Теодорович. – Жумладан, май ойида IX “Москва дўстларни қабул қилади” халқаро болалар ижодиёти фестивали бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳада ўзбекистонлик ёшлар доим иштирок этишади. Эслатиб ўтишим мумкин, дастлабки фестиваллардан бирида бугунги кунда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри дирижёри даражасига кўтарилган жажжи болакай бор эди. У Германиядаги Густав Малер танловида II-ўринни қўлга киритди. Бу Азиз Шоҳакимов. Ўша пайтлари у “Москва виртуозлари” оркестрида дирижёрлик қиларди. Сизнинг дирижёрлик мактабингиз кучли.

Фонд Форум, Гулнора Каримовага бизни ушбу мамлакатга олиб келишда кўрсатган жонбозлиги учун миннатдорлик билдираман. Фонд Форум дастури ва низомида келтирилган ғоялар менга жуда яқин. Яхши ишларда рақобат қилиш керак. Агар шу йўсинда ўйласак, ишларимиз бароридан келади”.



Мавзу бўйича янгиликлар

Аёл ҳақида қўшиқ
Большой ва Мариин театрлари солистлари Тошкентда
Француз артистларининг Ўзбекистондаги гастроллари
Кўҳна мақомлар жозибаси
МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда
M&TVA 2009 йилнинг энг кучлиларини тақдим этади
M&TVA-2010. Йилнинг энг сара арбоблари тақдирланди
Мустақилликка бағишланган концерт
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Халқаро мусиқа фестивали Тошкентда ўтказилди
Ёш ўзбек пианиночиси Москвадаги фестиваль иштирокчиси
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup