2010 йил 10 октябр

Art Week Style.uz лойиҳасининг муваффақияти нимада? Лойиҳани аввал-бошданоқ кузатганларнинг айтишларича, ҳафталикнинг ижодий ва маъмурий жиҳатдан мукаммал ечимга эга эканлигида. Ғоялар дунёга келгач, шу заҳотиёқ ҳаётга тадбиқ этилади. Қизиқарли томони шундаки, лойиҳанинг ушбу жиҳатлари унинг муаллифи - рассом, маъмур, ижодкор инсон ва бошқарувчи - Гулнора Каримовадан мерос қилиб олгандан туюлади. Ижодкор яратади, маъмур эса ғояларни амалий жиҳатдан қарор топтиради.
Art Week Style.uz лойиҳасида айнан шу фаолият амалга оширилади. Ҳар йили лойиҳа таркиби кенгайиб, бойиб бормоқда, янада кўпроқ маданият ва санъат жилғаларини қамраб олмоқда. Мода, театр, тасвирий санъат, фотосуратлар санъати, замонавий санъат, археология… Ушбу турли хил йўналишлар Art Week Style.uzда мужассамлашган. Шу туфайли Ҳафталик лойиҳаларининг қаторида мода, археология ва мавзувий суҳбатлар билан бирга Вақт белгилари ва Арасту жумбоғи ўрин олган.
Экспозицияга қўйлган та ижодий иш санъат намоёндаси реал ҳаётдаги асл нусхага ҳам кўриниш, ҳам хажм жиҳатидан икки томчи сувдек ўхшаши керак, деган ғояни илгари сурувчи Арасту жумбоғига жавоб беришга ҳаракат қилди. Ижодкорлар турли хил усулларни қўллаган ҳолда кўргазма мавзуси - сигир иштирокида санъат асарлари яратишган.
Натижада сигирнинг суратлари, Биосигир инсталляцияси, Сигирсиз ўтлоқ композицияси, сигирнинг темир конструкциядан ишланган модели кўргазмадан жой олди. Сигирнинг иккитага бўлинган ва ҳар хил залда жой олган экспонати кўргазма иширокчиларининг ёдида қолда.
Вақт белгилари ҳалқаро замонавий санъат кўргазмаси ...Мен хам Аркадияда бўлганман/бўлмаганман мавзусига қаратилган. Кўргазма иштирокчилари, шу жумладан, Катрин Мэте ҳам Минг Ўрик археологик ёдгорлигида ўй-ҳаеллар дунёсига шўнғиш имконига эга бўлишди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и