Гулнора Каримова

Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги транспорт-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик

2012 йил 17 январ

Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги транспорт-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик

17 январь куни Женевадаги Миллатлар саройида “Ўзбекистон ва Европа: транспорт ва энергетика соҳаларида ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари” мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари: БМТнинг Женевадаги бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси, БМТнинг Европа иқтисодиёт комиссияси (ЕИК) ва БМТнинг Савдо ва иқтисодиёт конференцияси (ЮНКТАД) ҳамда Гулнора Каримова бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Фонд Форум. Тадбирда 100 дан ортиқ ЕИК ҳудуди ва Яқин Шарқ мамлакатларининг расмий, ишбилармон, эксперт ва академик доиралари ҳамда БМТ тизимидаги нуфузли халқаро ташкилотлар, шунингдек, Женевадаги диломатик корпус вакиллари иштирок этишди.

Пленар мажлис ҳамда “Ўзбекистон Европа ва Осиё ўртасидаги эшик сифатида”, “Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги энергетик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзуларига бағишланган иккита сессия анжуман кун тартибига киритилди.

Пленар мажлис ЮНКТАД Бош котиби ўринбосари Петко Драгановнинг расмий нутқи билан очилди. У транспорт ва энергетика соҳасида Ўзбекистон ва Европа давлатлари билан ҳамкорликнинг ривожланишида ушбу анжуман муҳим қадам бўлишини таъкидлади. Мамлакатимиз вакиллари чиқишида анжуман қатнашчилари Ўзбекистондаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, қулай сармоя муҳити, хорижий давлатлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик ҳолати, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳамда Европа, жанубий ва жануби-шарқий Осиёнинг етакчи иқтисодий бозорларини боғлаган қуруқликдаги коридор - Ўзбекистон ички минтақавий вазиятининг афзалликлари ҳақида сўз борди. Бой табиий газ заҳираларига эга бўлган Ўзбекистон бу борада жаҳоннинг йирик бозори ҳисобланган Европанинг асосий ҳамкорига айланиши мумкин.

Биринчи сессия чоғида қуйидаги мавзуларга бағишланган тақдимотлар ўтказилди: “Ўзбекистонда миллий транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, унинг транзит ва халқаро имкониятлари”, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси мавжуд салоҳияти ва сармоя имкониятлари” ҳамда “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Оммон-Қатар” халқаро транспорт коридори таҳлили”, “Ўзбекистон ва Евпора ўртасидаги транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари халқаро савдо ва иқтисодий ўсишда муҳим туртки сифатида”.

Иккинчи сессияда Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги энергетика, сармоя, технология, хомашё топиш ва разведка, янги энергетика, нефть ҳамда газ-танспорт объектлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.

Умуман олганда, анжуман доирасида бўлиб ўтган фикрлар алмашинуви Ўзбекистон ва Европа ўртасида транспорт ҳамда энергетика соҳасида ҳамкорликнинг катта ва ишлатилмаган салоҳиятини намоён этди. Республикамизда транспорт-коммуникация, нефть-газ ҳамда энегетика соҳаларда эришилган ижобий натижалар европалик инвесторлар учун қўшимча имкониятлар ярататаётганлиги таъкидланди. Шу ўринда ЕИК ва ЮНКТАД вакиллари Ўзбекистонда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарасини ошириш бўйича қатор таклифларни ўртага ташлашди. Булар транспорт ва энергетика соҳасида БМТ дастурлари ва конвенцияларга қўшилиш кабиларни ҳам ўз ичига қамраб олади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Далиан Иқтисодий Форуми
Фонд Форум Халқаро ёшлар йили доирасидаги БМТ анжуманида
Иорданияда жаҳон иқтисодий форуми
Италияда умумжахон маданият саноати Форуми
Словениядаги IV стратегик иқтисодий форум
Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлиги. Вена, Брюссел, Милан ва Женевада давра сухбати
Ўзбекистон ва Хитой: маданий ҳамкорликнинг янги босқичи
Халқ табобати Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup