Гулнора Каримова

Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлиги. Вена, Брюссел, Милан ва Женевада давра сухбати

2009 йил 1 октябр

Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлиги. Вена, Брюссел, Милан ва Женевада давра сухбати

“Ўзбекистон ва Европа: иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг имконият ва истиқболлари” деб номланган халқаро конференфия 1 октябр куни Женева шаҳридаги Миллатлар Саройида сиёсат фанлари доктори Гулнора Каримова иштирокида бўлиб ўтди. Ушбу анжуман сентябрнинг иккинчи ярмида Европанинг йирик молиявий-иқтисодий марказлари бўлмиш Вена, Брюссель, Миланда ўтказилган қатор давра суҳбатларининг мантиқий якунига айланди. Тадбир Ўзбекистон хамда ЕИ иқтисод ва инвестиция соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишнинг ўзига хос майдонига айланди.

Муҳокамага уч мавзу кўтарилди: «Миллий иқтисодиётларни диверсификациялаш, уларнинг инновацион таркибини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон ва Европа давлатлари тажрибаси», «Европа ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишида энергетика, транспорт ва логистиканинг роли ва ўрни», шунингдек, «Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари ва Европа бизнесининг инвестицион имкониятлари».

Гулнора Каримова томонидан илгари сурилган ва катта қизиқиш уйғотган асосий ташаббуслардан бири “Ўзбекистонда бизнес ҳамжамиятини ташкил этиш” таклифи бўлди. Ушбу ташкилот ЕИ ва Ўзбекистон ўртасиданинг ишбилармон доираларида алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга ихтисослашган нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритиши мумкин. Бундан ташқари, транспорт логистикаси, қайтадан янгиланган энергия манбалари, туризм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларидаги лойиҳалар Европа бизнес вакилларининг эътибор марказига тушди.

Конференция ташкилотчилари сифатида мамлакатимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси, Фонд Форум ва Сиёсий тадқиқотлар маркази иштирок этишди. Анжуманни ўтказиш фикрини БМТ тизимидаги қатор нуфузли иқтисодий тизимлар илгари суриб, булар: Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК), Савдо ва ривожлантириш анжумани (ЮНКТАД), шунингдек, ЮНКТАД/ВТО Халқаро савдо маркази (МТЦ).

Анжуманда Европа ва Яқин Шарқнинг расмий, ишбилармон ва академик доиралари, ҳамда БМТ тизимининг халқаро ташкилотлари вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, БМТ бош котиби ўринбосари, БМТ ЕИК ижрочи котиби Ян Кубиш, БМТ бош котиби ўринбосари, ЮНКТАД бош котиби Супачаи Панитчпакди Форумни очиқ деб эълон қилишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаш агентлиги, “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси, “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси вакиллари ҳам тадбирда иштирок этишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Далиан Иқтисодий Форуми
Фонд Форум Халқаро ёшлар йили доирасидаги БМТ анжуманида
Иорданияда жаҳон иқтисодий форуми
Италияда умумжахон маданият саноати Форуми
Словениядаги IV стратегик иқтисодий форум
Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги транспорт-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик
Халқ табобати Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup