Гулнора Каримова

Ўзбекистон навқиронлигининг рассомлик, ҳайкалтарошлик ва инсталляциялардаги акси

2010 йил 16 август

Ўзбекистон навқиронлигининг рассомлик, ҳайкалтарошлик ва инсталляциялардаги акси

16 август куни бир неча йилдан бери амалий санъатнинг ёш рассомлари ва усталарини кашф қилиб ҳамда қўллаб-қувватлаб келаётган “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивалининг очилиш маросимида 500 нафарга яқин меҳмонлар ташриф буюришди. Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлмиш ушба фестивали Фонд Форум ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан икки йилда бир маротаба ўтказилади ва мамалакатимизнинг ёш истеъдодларини чорлайди. Бу йили ҳакам ва мухлислар эътиборига 1000 дан ортиқ муаллифлик ишлари тақдим этилди. Уларнинг барчаси Ёшлар ижод саройида 16 августдан 16 сентябрга қадар намойиш этилади.

Илк бора 2004 йили ўтказилган «Навқирон Ўзбекистон» фестивали ёш рассомларга замонавий ва анъанавий санъатнинг барча соҳаларида ўз салоҳиятини кашф этиш имконини беради. Танловда фақат тугалланган ўрта-махсус маълумотга эга иштирокчиларгина танловда қатнашишлари мумкин. Агар иштирокчи анъанавий санъат устаси бўлса, у ҳолда бирон мактаб давомчиси бўлиши ва устанинг тавсияномасига эга бўлиши зарур. Шу тариқа фестиваль ташкилий қўмитаси асарларнинг сифати ва юқори бадиий савияда ишланганига эътибор қаратмоқчи. Танловда 35 ёшгача бўлган рассомлар, ҳайкалтарошлар, дизайнерлар, сураткашлар ҳамда амалий санъат усталари қатнашишлари мумкин. 1 июндан 1 августга қадар икки ой давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, Тошкент ҳамда Қорақалпоғистон республикасидаги номзодлардан аризалар қабул қилинди.

Тўртинчи «Навқирон Ўзбекистон» анъанавий ва замонавий санъат фестивали доирасида 17 дан 24 августга қадар маҳаллий рассомлар ва санъатшунослар, дизайнер ва санъатнинг бошқа йўналишлари арбобларининг маҳорат дарслари ўтказилади. Бундан ташқари «Навқирон Ўзбекистон» - 2010 иштирокчилари муаллифлик лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтади. Барча тадбирларга кириш бепул.



Мавзу бўйича янгиликлар

Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и
“Bazar-Art 2011”: қўли гул ҳунармандларга муносиб рағбат
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Биенналедан Гулнорага: «Буюк ҳиссаси учун...»
Фонд Форум тўплами кенг жамоатчилик эътиборида
«IJOD» уюшмасининг бир йиллигига бағишланган кўргазма
Ижодкорлар бирлашмаси
Марко Перего ва Катрин Мете — Style.uz санъат ҳафталигидаги ёрқин ранглар
Милий санъат инъомлари кўргазмаси
Раҳимовлар сулоласи кўргазмаси
Style.uz - 2009 Санъат ҳафталиги - маданият, санъат, мода ва ҳайрия тадбирлари
Тошкентда Мирс маданияти кунлари
Ўзбекистонда немис вақти
Вақт ва Макон жумбоқлари
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup