Гулнора Каримова

Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими

2009 йил 24 декабр

Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими

Йил охирлашига бир неча кун қолганида Фонд Форумнинг Миллий Санъат марказида Гулнора Каримова бошчилигидаги учта йирик лойиҳа якунлари сарҳисоб қилинди. Меҳр нури томонидан ташкил этилган “Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган грантлар”, “Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурлари ҳамда “Аёллар Кенгаши” Республика жамоат бирлашмасининг “Йил аёли” танлови ғолиби эълон қилинди.

Тадбиркор аёлларга мўлжалланган йиллик Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури ўзи ва ўз оиласи фаровонлиги йўлида ишбилармонлик қобилиятларини намоён этиш истагида бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Танловда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аёллар иштирок этишади. Бизнес режалари юқори баҳоланган 30 нафар ишбилармон аёл бир миллион сўм миқдорида грантни қўлга киритишади.

“Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлакнтиришга қаратилган грантлар” дастури доирасида “Меҳр нури” жамғармаси деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, озиқ-овқат, тўқимачилик, ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун пул маблағлари ажратади. “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурининг 20 нафар ғолибларига 1,5 миллион сўм миқдорида пуллик беғараз мукофот топширилади.

“Йил аёли” Ўзбекистонда икки йилда бир маротаба ўтказилиб,ўзини оилага бағишлаган, лекин шу билан бирга ўз кучи, қобилияти ва билими ёрдамида касбий, ижодий ва бошқа чўққиларни забт этаётган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳадир. Лойиҳа ёши, қизиқишлари ва касбидан қатъий назар ўзбекистонлик барча аёлларни ўзига жалб этди. Ушбу кенгқамроқли лойиҳа ўтказилган икки йил мобайнида бутун мамлакатимиз бўйича 33 мингдан кўп аризалар келиб тушган.

Лойиҳанинг вилоят босқичлари 30 ноябрдан 11 декабрга қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилди. Барча яримфинал ғолиблари, яъни ҳар бир вилоятдан 9 дан 17 нафаргача иштирокчиларга (умумий сони 170 нафар) совға тариқасида маиший техника ва бошқа эсдалик совғалар топширилди. Вилоят босқичи натижаларига кўра Республика турига 14 нафар ғолиб саралаб олинди: Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳри ҳамда 12 вилоятдан.

“Йил аёли-2009” унвонига сазовор бўлиб, асосий соврин — Малайзияга саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритган бахтли аёл ақлий ва нутқий нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган “Ширин” номли №6-соғломлаштириш муассасаси логопед-тарбиячиси жиззаҳлик Мамлакат Эрматова бўлди.

Тадбирнинг концерт дастурида машҳур эстрада хонандалари, шунингдек, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ва “Келажак овози” истеъдодли ёшлар танлови лауреатлари иштирок этишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup