2010 йил 12 октябр

Гулнора Каримованинг муллифлик лойиҳаси бўлган Art Week Style.uz ҳафталигини (шаклан) қадимги юнон пьесаларига ўхшатиш мумкин. Чунки, унинг муқаддимаси секин аста қаҳрамонларни намойиш этишга ўтади. Асосий қисм ортидан эса Замонавий саҳна кўринишлари ҳавола қилинади. Сирасини айтганда, санъат ҳафталигининг бундай эврилишларга бой шакл ва тақдимотларидан ҳайратланишга ҳожат йўқ. Чунки, маданият ва санъат ҳар доим ҳаракатда ва ривожланишдадир. Демакки, шакл ва мазмун, уларни қандай тақдим этиш борасидаги тажрибалар ҳам доимийдир.
Хўш, ушбу пьесамизнинг муқаддимаси қандай бўлиши керак? Жуда оддий қадимий ашёлар коллекциялари ва археологиянинг ҳимоячиси сифатида саҳнага чиқадиган тарихий маданият ва санъат. Айнан мана шу икки йўналиш ҳимоячилари - «MEROS» Ўзбекистон антикварлар уюшмаси «Тарихий-маданий меросни асраш: назария, амалиёт ва коллекциялаш» деб номланган халқаро илмий-амалий анжуманда йиғилдилар.
Анжуманда Ўзбекистон, Испания, Россия, Озарбажон, Туркманистон, Қозоғистон, Франция, Япония, Миср, АҚШ, Германиядан ташриф буюрган археолог, санъатшунос, музейшунос, тарихчи-ю файласуфлар, маданиятшунос, этнографлар каби илм-фан ва маданият аҳли намоёндалари бевосита иштирок этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳар гал бири-биридан қизиқарли ўтди. Нафақат назариячилар, балки йиллар давомида умрини қазилма ишларига бағишлаган, юзлаб қадимий ашёларни диққат билан ўрганиб чиққан ва ўтмишнинг бебаҳо анъаналарини ўз тўпламларида асраб-авайлаб келаётган амалиётчилар, ўз ишининг усталари бир ерга жам бўлишганди.
Анжуманнинг амалий тақдимоти сифатида «MEROS» Ўзбекистон антикварлар уюшмаси ва Фонд Форум томонидан ташкил этилган «Қанҳа шаҳарчаси: ўтмиш ва замона» мавзуидаги кўргазма ҳавола этилди.
Кўргазмада Қанҳа шаҳристони ҳаробалари, қазилма ишларидан олдинги кўриниш, сақлаб қолинган тарихий обидалар кабилардан иборат фотоҳисоботни кўриш мумкин эди. Суратлар шу қадар аниқ ва жонлики, мухлислар ўзларини шаҳарчанинг қадимий кўчаларида юргандай ҳис қиладилар. Кўргазмага қўйилган сопол идишлар, хум, танга, муҳр, қадимий қозон, шамдон ва яна бошқа ашёларнинг қисмлари ўтмишга қилинган саёҳатни янада жонлантиради.
Ҳафталик ташкилотчилари, меҳмон ва қатнашчилари иштирокида ўтган Art Week Style.uz умумий анжуманига ана шундай таъриф бриш мумкин эди. Меҳмонлар икки юз нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтариш учун йиғилишди.
Style.uz ғояси муаллифи Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова журналистлар саволларига жавоб қайтаришдан ташқари анжуманни тўлиқ олиб борди, деб айтиш мумкин. Санъат ҳафталигидек серқирра ва кенг қамровли лойиҳа муаллифи тадбирлар хусусида берилиб сўзлай бошлади. Ҳафталикнинг ҳар бир тадбири ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берар экан, Гулнора Каримова бевосита иштирокчилар, ташкилотчи ҳамкорлар ва асосий меҳмонларга сўз берди. Улар орасида «Les Editions Jalou» нашриёт уйи соҳибаси Мари-Жозе Жалю (Франция), Ўзбекистон Бадиий академияси академиги профессор Акбар Ҳакимов, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Руперт Жой, Британия Кенгашининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Стив МакНалти, «de GRISOGONO» заргарлик бренди асосчиси ва президенти Фаваз Груози (Швейцария), Ўзбекистон Ёшлар театри бадиий раҳбари Наби Абдураҳмонова, Чисато Цумори (Япония), Игорь Чапурин (Россия), Доменико Вакка (Италия), Алексей Канишка (Ўзбекистон) сингари маҳаллий ва хорижий дизайнерлар, «Balmain» (Франция) мода уйи вакиллари, рассом Заур Мансуров (Ўзбекистон), Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Холида Комилова, Undeground ёшлар намойиши постановкачиси ва хореограф Сергей Злотников, Хитой мода уюшмаси вице-президенти, профессор Юаньфэн Лю ва бошқалар бор. Анжуманнинг асосий саволлари асосан Art Week Style.uz ҳафталиги, ўзбек миллий маданияти, Фонд Форумнинг халқаро ва маҳаллий лойиҳалари ҳамда меҳмонларнинг касбий фаолиятига бағишланди.
Россиялик машҳур дизайнер Игорь Чапурин «Уч мавсум япроғи» номли янги тўпламини яратди. Биринчи бўлимда олтин тусда товланувчи камарларлар билан безатилган қора-қизил рангли айрим либосларни ҳисобга олмаганда, қора ранг тўлиқ устуворлик қилди. Иккинчи бўлимдаги либосларнинг асосини сариқ ранг ташкил этарди. Бу ранг махсус кечалар учун ноодатий ҳол ҳисобланса-да, йиғилганлар томонидан қизиқиш билан қабул қилинди.
Ва, ниҳоят, учинчи бўлим либослари олтин ва кумуш жилосида товланиб, саҳнага ўзига хос виқор бағишлади. Дизайнер унда қисқа ёпинчиқ ёки қанотларни эслатувчи кенг енгларга урғу берган. Balmain мода уйи томонидан тақдим этилган ушбу намойиш ўзида Марлен Дитрих, Одри Хепберн, Катрин Денев ва Бриджит Бардо каби афсонавий гўзаллар яшаган давр руҳини ўзида акс эттирди.
Биринчи қисмда намойиш этилган тилла рангли либослар: калта кўйлаклар,туникалар ва костюм-шимлар томошабинларда ёрқин ва кучли таассурот уйғотди. Ушбу либослар фаол ҳаёт тарзига эга бўлган аёллар учун мўлжалланган. Иккинчи қисм эса «Balmain» бренди томонидан 1945 йилда яратилган либослар намойишига бағишланди. Ўтган асрнинг 50-йиллари мусиқаси остида томошабинлар ўзларини бир неча йил аввалги Парижда ҳис этишди. Классик услубда тикилган қора рангли либослар, кенг шляпалар, узун мўйнали ёпинчиқлар, шлейф ва қўлқоплар ўша давр муҳитига жонли саёҳат уюштирди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и