Гулнора Каримова

Тўртинчи кун: Кўргазмалардан фестивалларга қадар

2011 йил 26 октябр

Тўртинчи кун: Кўргазмалардан фестивалларга қадар

Art Week Style.uz санъат хафталиги ўзининг бетакрор тадбирларини турли йўналишларни қамраб олган ҳолда давом эттирмоқда. Тўртинчи кун энг машҳур санъат йўналишларидан ҳисболанган фотосанъатни ҳам ўз ичига қамраб олди. Ўз ўрнидан муҳим тадбирлардан яна бири Art Week Style.uz-2011 ҳафталигининг ташкилотчи ва меҳмонлари билан бирга ўтказилган матбуот анжуманидир. Куннинг иккинчи ярмида меҳмон ва ихлосмандлар кутган ажойиб тухфа Миллий либолар фестивали ва Theatre.UZ/2011 иккинчи халқаро театр фестивалининг ёпилиши бир тандемда бўлиб ўтди.

Art Week Style.uz ҳафталиги нафақат кенг қамровли муҳим маданий ҳодиса, балки дунёнинг турли давлатларини яқинлаштирувчи ўзига хос кўприкдир. Шу боис ҳафталикнинг халқаро аҳамияти ҳам беқиёс. 26 октябрь куни Тошкент фото уйида “Токио 100 ёшда” ҳужжатли фотокўргазмасининг очилиши сўзларимизга яна бир карра далил бўлиши мумкин. Тадбир Фонд Форум, Япония фотосаноат институти ва Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан ташкил этилди. Оқ-қора суратларга муҳрланган қадимий Осиё шаҳарларидан бирининг 100 йиллик ўтмиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Фонд Форумнинг анжуманлар залида анъанавий тарзда ҳар хафталикда ўтказиладиган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мазкур анжуман санъат хафталиги ва унинг доирасида ўтказиладиган турли лойиҳалар “Олтин гепард” биринчи халқаро Тошкент кинофруми, “Theatre.UZ/2011” иккинчи халқаро театр фестивали кабиларга бағишланган. Тадбир давомида Art Week Style.uz-2011 ҳафталигининг биринчи якунлари келтириб ўтилди. Анжуманда Art Week Style.uz лойиҳасининг муаллифи Гулнора Каримова, театр ва кинонинг машҳур вакиллари: режисерлар Валерий Тодоровский, Егор Кончаловский (Россия), “Олтин гепард” кинофоруми директори Акбар Хакимов, Theatre.UZ фестивали раҳбари Наби Абдураҳмонов (Ўзбекистон), голливуд актери Матиас Хьюз, жаҳон мода саноати вакилларни: дизайнер Виктор де Суза (АҚШ), стилист Кит Брюстер (АҚШ), лектор, доктор Ширин Акинер (Буюк Британия), Ўзбекистондаги Британия кенгаши директори Стив Макналти, иқтисодий ва маданий алоқалар бўйича Хитой халқаро дўстлик алоқалари ассоциацияси маслаҳатчиси Гэ Чжели, Япония фотосаноати институти директори Хироши Яно, “Assouline Publishing” нашриёт уйининг асосчиси Яффа Ассулин (АҚШ), Лондон мода коллежи ўқитувчиси Линн Хэммонд ва Лондондаги қироллик санъат коллежи ўқитувчиси Филиппа Уоткинслар иштирок этди.

26 октябрь куни Ёшлар ижод саройида либосларининг итальянча малоҳати ва бежиримлиги билан ҳам аёллар, ҳам эркаклар қалбини забт этган “Эрманно Шервино” бренди намойиши бўлиб ўтди. Ermanno Scervino либослари замонавий ёндашуви билан ажралиб туради. Модельер Эрманно Даэлли ва унинг бизнес ҳамкори Тони Шервино Италия ҳунармандчилик санъати анъаналарини сақлаб қолган ҳолда ўзлари янги газлама ва матолар, тикиш турларини кашф этишади.

Қимматбаҳо мато, ўзига хос бичим, кулранг, қора, жигарранг, қизил ва сарғиш рангларнинг бетакрор уйғунлиги бренд тақдимотининг катта муваффақият қозонишига сабаб бўлди.

Ижодий янгилик — мода намойиши ва азалий театр санъати уюшиб кетган ҳолда хафталикнинг тўртинчи куни миллий санъат марказида бўлиб ўтди. Бирин-кетин подиумда “Ростгўй одамлар”, “Саккиз нафар севувчи аёл”, “Хўжа Насриддиннинг биринчи муҳаббати” спектаклларидан лавҳалар ижро этилди. Бадиий-адабий жиҳатдан ажойиб спектакль бўлмиш “Алвон боғ”дан намойиш этилган лавҳа давомидан мусиқий ритм ўзгариши билан Миллий либослар фестивали бошланиб кетди. Жорий йилда подиумда 20 нафар машҳур дизайнердан 18 та тўплам тақдим этилди. Улар орасида Алена Кан, Денис Томилин, Марҳамат Умарова, Дилдора Қосимова, Лаъли Фозиловаларни учратиш мумкин. Доимий иштирокчи дизайнерлардан бири Лилиане Вафина фестивални очиб берди. Олқишлар билан томошабинлар қорақалпоғистонлик дизайнер Ойзода Нурумбетованинг тўпламини кутиб олдилар. Марҳамат Умарова ва Лаъли Фозиловаларнинг либослари ҳам ҳайрат уйғотди. Фестивалга Theatre.UZ/2011 халқаро иккинчи фестивалининг иштирокчиларини тақдирлаш маросими якун ясади. Миллий либослар фестивалининг лауреатлари эса анъанага кўра, ҳафтанинг сўнгги куни эълон қилинади.

Аrt Week Style.uz-2011 ҳафталиги доирасида яна бир қимматбаҳо кеча, 26 октябрь куни пойтахтимиз Тошкентда илк маротаба ўзининг ўта нозик соат механизмлари ва жимжимадор тақинчоқлари билан машҳур Piaget заргарлик брендининг тақдимоти бўлиб ўтди. “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида бўлиб ўтган кечада “Соатлар ва заргарлар безаклари бир вақтда” деган сўзларни шиор қилиб олган Piaget уйи одатга кўра, заргарлик брендининг соатлари ва қимматбаҳо тақинчоқлари кўргазмасини ташкил этди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и
Art Week Style.uz-2010дан ўзгача туҳфа. Ўзимиз ҳам намойиш этамиз, ўзгаларга ҳам назар ташлаймиз...
Art Week Style.uz -2011: бешинчи кун ёғдуси
Art Week Style.uz-2011: ҳайрат маконига ташриф
Art Week Style.uz-2011нинг иккинчи куни: мода, мусиқа ва кино...
Эрос Рамазотти. Хайрияга ҳисса қўшган концерт
Фестиваллар жуфтлиги: Theatre.UZ-2011нинг ёпилиш маросими
L`OFFICIELнинг “Марказий осиёча” талқини
Марко Перего ва Катрин Мете — Style.uz санъат ҳафталигидаги ёрқин ранглар
Олтинчи кун. Art Week Style.uz–2010 ни ниҳоялаб...
Санъат ҳафталиги бешинчи кунининг шодасида
Style.uz - 2009 Санъат ҳафталиги - маданият, санъат, мода ва ҳайрия тадбирлари
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Theatre.UZ/2011 фестивали очилиши
Тўртинчи кўриниш...
Учинчи кун: санъат, услуб ва... алвон йўлакча!
Учинчи кун - санъат, мода, ҳайрия ва бошқалар...
Вақт ва Макон жумбоқлари
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup