2009 йил 11 ноябр

Пойтахтимиз Тошкентда 9 дан 11 ноябрга қадар Сиёсий тадқиқотлар маркази, Фонд Форум ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистон-Япония: иқтисодий диалог ва ҳамкорлик истиқболлари бизнес-форуми ўтказилди. Ушбу бизнес-форум Япониянинг давлат ва жамоат ташкилотлари, илмий-тадқиқот органлари, катта ва кичик бизнес вакиллари иштирокида Тошкентда бўлиб ўтаётган сон бўйича учинчи тадбирдир. Илк ўзбек-япон бизнес-форумининг концепцияси профессор Гулнора Каримова ишланмаси асосида ташкил этилган бўлиб у Тошкентда 2006 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган.
Бизнес-форумга Япония томонидан Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (METI) ҳамда Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан савдо уюшмаси (ROTOBO) ташкилотчилик қилишди. Бизнес-форум ишида қуйидаги юқори даражадаги давлат идоралари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этишди: Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги, Табиий ресурслар ва энергетика агентлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO), Япония нефть, газ ва металллар миллий корпорацияси (JOGMEC), Япониянинг энергия ва саноат технологияларининг янги турлари ташкилоти (NEDO), шу билан бир қаторда «Мицубиши Хэви Индастриз» (Mitsubishi Heavy Industries), «Мицубиши Корпорейшн», «Мицуи», «Иточу», «ОMIC», «Кавасаки Хэви Индастриз», «Сумитомо Корпорейшн», «Сожитцу» (Sojits Corporation), «Чиёда» (Chiyoda Corporation), «Тохоку Электрик Повер Ко., Инк.» (Tohoku Electric Power Co., Inc.), «Тойота Цусё Корпорейшн», «Пайн Хилл» (Pine Hill), «Марубени Корпорейшн», «Yusen Air and Sea Service Co.Ltd» сингари компаниялар.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Сиёсий тадқиқотлар маркази директори Гулнора Каримованинг таъкидлашича, Ўзбекистон нафақат табиий заҳираларга бой давлат сифатида, балки юқори интеллектуал таркибли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкор сифатиджа ҳам аҳамиятлидир.
Ўзбекистоннинг айнан мана шу мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш, уни янада юқори технологияли ва инновацион ривожланиш йўлига йўналтириш стратегиясида хорижий инвестицияларнинг роли катта.
Шу боис МДҲ мамлакатлари ва Япония ўртасида тузлиган шу соҳадаги келишув, яъни - Инвестицияларни либерализациялаш, ўзаро ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш келишувининг 2009 йилнинг сентябрь ойида кучга кириши муҳим ҳодиса экани таъкидланди.
Умуман олганда, бизнес-форумнинг иши ҳамкорликда ишлаб чиқаришлар яратиш, иккитомонлама илмий тадқиқотлар ўтказиш, Ўзбекистоннинг истиқболли ва кўп муддатга мўлжалланган лойиҳаларига Япония инвестицияларини жалб этиш йўли орқали иккитомонлама иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига йўналтирилган эди. Учкунлик ўзаро алоқалар Ўзбекистон ва Япония иқтисодий ҳамда инвестицион ҳамкорлиги истиқболлари, энергетика ресурслари, шунингдек, экология соҳасидаги ҳамкорлик, саноатнинг икки мамлаткат учун муҳим бўлган соҳаларида технологик ва инвестицион ҳамкорлик сингари мавзувий йўналишдаги умумий сессия вазифаларига бағишланди. Ўзбек ва япон томонлари вакилларининг тақдимотлари бир томондан Ўзбекистоннинг ЯИМ ва саноат суръатларининг жадал ўсиши, иқтисодий модернизациянинг самарали стратегияси, бошқа томондан, Япониянинг юқори технологияларига асосланган иккитомонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг катта истиқболларига бағишланди.
Шу билан бир қаторда тадбир чоғида Япония вакиллари Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан келгуси ҳамкорлик йўналишлари бўйича иккитомонлама музокаралар ўтказишди ҳамда мамлакатимизнинг қатор саноат объектларига ташриф буюришди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини