Гулнора Каримова

Style.uz - 2009 Санъат ҳафталиги - маданият, санъат, мода ва ҳайрия тадбирлари

2009 йил 12 октябр

Style.uz - 2009 Санъат ҳафталиги - маданият, санъат, мода ва ҳайрия тадбирлари

12 октябрда бошланган Style.uz Санъат ҳафталиги тобора кенг қулоч ёзмоқда. 2006 йилда ишга туширилган ва кутилгандан-да аъло даражада деб топилган Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бу гал ҳам маданият, санъат ва мода соҳаларига оид ёрқин тадбирлари, шунингдек, таклиф этилган таниқли меҳмонлар ва иштирокчилари орқали ўзининг кенг кўламлилиги ҳамда аҳамиятини намойиш этмоқда(бу ҳақда www.style.uz сайтида). Гулноранинг ўзи мазкур лойиҳа доирасида нафақат ғоя муаллифи, бош координатор ва ташкилотчи сифатида ҳам иштирок этмоқда. Ҳафталикда у, шунингдек, Guli муаллифлик бренди - янги йўналишдаги заргарлик буюмлари ва либослар дизайнери сифатида қатнашмоқда.

Шу билан бирга, Гулнора аксарияти нафақат унинг дўстлари, балқи ҳамфикрлари бўлган Style.uz меҳмонларини ҳам очиқкўнгиллик билан кутиб оляпти. Айтиш лозим, бу галги Style.uz санъат ҳафталигида бир пайтнинг ўзида иккита катта ҳайрия лойиҳалари амалга оширилади.

Биринчиси - Guli for Chopard ҳамкорликдаги тўпламнинг Тошкентдаги тақдимоти, бошқача қилиб айтганда, Гулнора ва Chopard вице-президенти Каролина Груози-Шойфеленинг ижодий ҳамда дўстона намойиши. Аслида тўпламни яратиш ғояси ўтган йилги санъат ҳафталигида туғилган бўлиб, илк тақдимоти шу йил март ойида BaselWorld-2009да бўлиб ўтди.

Маълумки, мазкур тўплам буюмлари сотувидан тушадиган маблағлар «Янги авлод» ёш истеъдодлар фестивали ғолибларини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Фестиваль ташкил этилгандан бери ўтган беш йил давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб 30 мингдан ортиқ иқтидорли болаларни мазкур тадбир доирасида жамлашга эришилди. Унда ижтимоий аҳволи ва касбий тайёргарлигидан қатъи назар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Танлов ғолибларига келгусида ўз қобилиятларини ривожлантириш учун кўмак: грантлар, касбий таълимни давом эттириш ва катта саҳнага чиқиш имкони берилади.

Style.uz-2009 доирасидаги иккинчи ҳайрия лойиҳаси - Стингнинг ҳафталикни якунловчи концерти. Концерт давомида ижод томонлама иқтидорли болалар афсонавий қўшиқчи кўлидан махсус грант қабул қиладилар. Ундан ташқари, томошабин жойларининг ярми ҳайрия асосида Фонд Форум бошчилигида олиб бориладиган «Янги Авлод», «Болажонлар-ширинтойлар», «Келажак Овози» каби ёшлар ва болалар танловлари ва фестивалларининг иштирокчилари ва ғолибларига берилади. Шунингдек, Фонд Форум лойиҳаларида доимий равишда фидоийлик билан иштирок этувчи талабалар ва Ўзбекистон маданият ва санъат арбоблари коцертга таклифномаларни қўлга киритадилар.



Мавзу бўйича янгиликлар

Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и
Art Week Style.uz-2010дан ўзгача туҳфа. Ўзимиз ҳам намойиш этамиз, ўзгаларга ҳам назар ташлаймиз...
Art Week Style.uz -2011: бешинчи кун ёғдуси
Art Week Style.uz-2011: ҳайрат маконига ташриф
Art Week Style.uz-2011нинг иккинчи куни: мода, мусиқа ва кино...
Эрос Рамазотти. Хайрияга ҳисса қўшган концерт
Фестиваллар жуфтлиги: Theatre.UZ-2011нинг ёпилиш маросими
L`OFFICIELнинг “Марказий осиёча” талқини
Марко Перего ва Катрин Мете — Style.uz санъат ҳафталигидаги ёрқин ранглар
Олтинчи кун. Art Week Style.uz–2010 ни ниҳоялаб...
Санъат ҳафталиги бешинчи кунининг шодасида
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Theatre.UZ/2011 фестивали очилиши
Тўртинчи кун: Кўргазмалардан фестивалларга қадар
Тўртинчи кўриниш...
Учинчи кун: санъат, услуб ва... алвон йўлакча!
Учинчи кун - санъат, мода, ҳайрия ва бошқалар...
Вақт ва Макон жумбоқлари
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup