Гулнора Каримова

Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди

2010 йил 18 октябр

Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди

18 октябрь куни Тошкентда Гулнора Каримова ташаббуси билан Сиёсий тадқиқотлар институти, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма ҳамда «Tethys Petroleum Ltd.» (Канада) ва «ITE Uzbekistan» компаниялари томонидан ҳамкорликда ташкил этилган “Мунозаралар клуби”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мунозаралар клуби хорижий ва ўзбек экспертлари ўртасидаги муносабатларни янги поғонага кўтариш, Ўзбекистоннинг сиёсий-иқтисодий мактабини ривожлантиришга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлган янги ғоя ва қарашларни юзага келтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Тадбирда чет эллик ва маҳаллий экспертлар, хорижий ташкилотлар, дипломатик корпуслар, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этишди.

Асосий маърузаларни махсус таклиф этилган меҳмон Бертольд Бейтц номидаги марказ тадқиқот дастурлари директори, Россия, Украина, Белорусия ва Марказий Осиёни ўрганиш бўйича малака ошириш маркази, Германия ташқи сиёсат жамияти директори профессор Александр Рар ўқиди. У ўз чиқишида Европа сиёсати ва халқаро муносабатларнинг замонавий тизими мавзусига алоҳида тўхталди.

“Мунозаралар клуби” чоғида жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама этилиб, жумладан, Европанинг АҚШ, НАТО билан ҳамда трансатлантик ҳамкорлик истиқболлари, Афғонистонга қаратилган сиёсат, афғон омилининг НАТО ва трансатлантик ҳамкорликка таъсирига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Европа-Хитой ва Европа-Россия муносабатларини ривожлантириш масалалари ўртага ташланди. Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик таҳлили ва истиқболлари, ушбу икки минтақанинг нефть-газ, энергетика соҳасиларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам клуб иштирокчилари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Экспертлар ҳамжамияти халқаро сиёсатдаги пировард муаммолар ва уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишда “Мунозаралар клуби” ҳиссасининг беқиёс бўлиши кутилаётганини айтишди.

Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан йўлга қўйилган “Мунозаралар клуби” бугунги кундаги қатор долзарб муаммоларни ҳал этишнинг янги тамойилларини ишлаб чиқиш жараёнига сезиларли таъсир кўрсатишга қаратилган. Иштирокчилар мазкур лойиҳанинг келажакда муваффақият билан ҳаётга тадбиқ этилиши ва ривожланишига ишонч билдиришмоқда.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup