2010 йил 22 декабр

22 декабрь куни пойтахтимизда MTVA-2010 мусиқа ва теле-видео асарлари тақдимотида Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова Совринли Викторина ғолибларига "Matiz" русумли автомобиллар калитларини топширди. Фонд Форум томонидан 2010 йилда амалга оширилган лойиҳалар қаторида 15 ноябрдан 15 декабрга қадар юртимиз бўйлаб ўтказилган Совринли Викторина алоҳида ўрин тутади. У жамғарма томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга йўналирилган бўлиб, унда бу йил 72 378 киши иштирок этди. Викторина Фонд Форум ва унинг лойиҳалари билан бир қаторда маҳаллий маданият ва санъатни янада ривожлантириш, ижтимоий ва гуманитар вазифаларни ҳал этиш, фаол фуқаролик жамиятини тузиш сингари жамғарма томонидан илгари сурилаётган ғояларга эътибор жалб этади.
Викторина 100 та саволдан иборат бўлиб, уларда жамғарманинг мамлакатимиз ва хориждаги фаолияти, мамлакатимиз маданияти ва санъати мавзулари қамраб олинган. Кўп сонли иштирокчиларни қамраб олиш мақсадида Викторина уч йўналиш бўйича ўтказилди: www.victorina.fundforum.uz сайтида интернет орқали; мобил телефонлардан телефон қилиш орқали; даврий нашрларда эълон қилинган сўровномалар.
Викторинада юртимиз аҳолиси фаол равишда иштирок этди. Минглаб қатнашчилар бир-бири билан интеллектуал рақобатга киришишди. 72 378 иштирокчи маданият ва санъат соҳасидаги билимлари, Фонд Форум фаолияти борасидаги хабардорликлари бўйича куч синашишди.
Мамлакатимизнинг қатор даврий нашрлари Викторинани ўтказишга яқиндан кўмак беришди. Улар: Даракчи”, “Тасвир”, “Хумо”, “БВВ”, “Молодежь Узбекистана”, “Бекажон”, “Ҳордик”, “XXI аср” газеталари; blog.afisha.uz, goldenpages.uz, goldentrade.uz, anons.uz, krasota.uz, uff.uz, ulady.uz, haqida.uz, uztravel.uz, torg.uz, mail.ru, odnoklassniki.ru интернет сайтлари; радио ва телевидение.
Викторинада ноутбуклар, телевизорлар, DVD-плеерлар, флеш-карталар, қўл соатлари каби минглаб совринлар ўйналди. Автомобиль қуйидаги омадли юртдошларимизга насиб этди: Тошкентлик Даврон Ёқубов Интернет-викторинада ғолиб бўлган; Фарғоналик Анваржон Мўминов Телефон-викторинада ютган; Самарқандлик Маъруфбек Мирзаев Газета-викторинасида ғолиб бўлган.