Гулнора Каримова

Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги

2011 йил 2 апрел

Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги

2011 йил 2 апрель куни Москвада Mercedes Benz Fashion Week Russia доирасида Гулнора Каримованинг GULI бренди либослари намойиши ҳамда Фонд Форум томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди.

Mercedes Benz Fashion Week Russia ҳафталиги доирасида ўтказилган Guli бренди либослари намойиши “Куз-қиш 2011-2012” ҳатто ташкилотчиларнинг ўзларини ҳам ҳайратга солди. 500 дан ортиқ томошабинларни тўплаган намойишда биринчи қатордан жой олган нуфузли меҳмонлар орасида Бадиий гимнастика Бутунжаҳон федерацияси президенти Ирина Винер, Европадан махсус ташриф буюрган de Grisogono заргарлик уйи президенти Фаваз Груози, лорд Гилфорд, граф Анри де Монспей, L’Officiel журнали халқаро муҳаррири Эвелина Хромченко, Филипп Киркоров, Кристина Орбакайте, GQ нашри бош муҳаррири Николай Усков, дизайнерлар Елена Ярмак ва Игорь Чапурин, медиа-юлдузлар Юлий Гусман ва Андрей Малахов, таҳлилчи Михаил Леонтьев, Алексей Гарбер, Татьяна Михалкова, Мария Максакова, “Серебро” гуруҳи солистлари, Алексей Кортнев, Юрий Антонов ҳамда Россия мода ҳафталиги бош продюссери Александр Шумский кабиларни кўриш мумкин эди.

Модадаги энг замонавий кўринишларни шарқона анъаналар ва руҳият билан уйғунликда тақдим этган тўплам ҳафталик намойишлари орасида алоҳида ажралиб турди. Гулнора Каримова ижодига қизиққанлар учун либослар тўпламининг айнан мана шу бренд заргарлик буюмлари билан биргаликда намойиш этилиши айни муддао бўлди. Тўпламларни яратишда Гулнора Каримова ташаббуси билан қайта тикланган матолар ишлаб чиқаришнинг қадимий анъаналари ва технологиялари асосида яратилган матолардан фойдаланганлиги ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмади. Ушбу матоларнинг замонавий кўринишда тақдим этилиши GULI брендининг навбатдаги кашфиёти бўлиб, у ўзбек бичиш, андозалаш анъаналари, нақш ва бўёқлар ҳамда турли миллий матолар мослашувини намойиш қилиш имконини берди.

Намойишдан сўнг ўтказилган ўзбек маданияти тақдимоти эса халқимизга хос меҳмондўстлик ва бағрикенглик фазилатларининг ёрқин намойишига айланди. Кечага 200 дан ортиқ меҳмонлар таклиф этилиб, улар орасида либослар намойиши иштирокчиларидан ташқари машҳур сиёсат арбоблари, таҳлилчилар, муҳаррирлар, спорт юлдузлари, етакчи дизайнерлар, машҳур моделлар, мусиқачилар, тиббиёт олами вакиллари ва илмий тадқиқотчилар ҳам бор эди.

Аркадий Новиковнинг “Большой”ресторанида бўлиб ўтган тадбирда таниқли скрипкачи, профессор Дмитрий Коган, ўзбек чолғу устаси Абдухошим Исмоилов, ўзбек тенори Рамиз Қодиров, “Сато” чолғучилик гуруҳи ҳамда “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреати Феруз Саидов меҳмонларга хуш кайфият улашишди.

Шунингдек, кечада Швейцариянинг Gresso уяли алоқа телефонлари ишлаб чифқарувчи компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, Гулнора Каримова дизайни асосида яратилган iPhone 4 GULI гаджетининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Безакларда шарқона унсурларнинг акс этиши, сариқ ва оқ олтин, фируза, коралл тошлари, пушти марварид ва оқ бриллиантлар уйғунлашуви йиғилганларнинг юксак эътирофига сазовор бўлди.

Art Week Style.Uz санъат ҳафталиги ижодий гуруҳи — “Дом стиля” ва GULI бренди томонидан яратилган қадимий ва замонавий мато ҳамда каштачилик маҳсулотларидан иборат кўргазма барчани ҳайратга солди. Экспозициянинг асосий қиймати бўлган, Бухоро санъат музейи тўпламидан олинган XIX асрга оид амир халати кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Кўргазма GULI брендининг заргарлик буюмлари намойиши билан якунланди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари
“Дом стиля” етти ёшда!
“Дом Стиля”: ёш дизайнерлар тавсия қилади
«Guli for Chopard» заргарлик тўплами
GULI либослари Нью Йоркдаги мода намойишида
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
«GULI» томонидан махсус безатилган «FABERGЕ» кечаси
Guli заргарлик тўплами Москвада намойиш қилинди
Гулнора GULI брендини Базелда тақдим этди
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши
“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида
Russian Fashion Weekда GULIдан Баҳор-ёз 2010 тўплами
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup