Гулнора Каримова

Шахмат чемпионлари пойтахтимизда учрашади

2011 йил 11 март

Шахмат чемпионлари пойтахтимизда учрашади

27 март куни пойтахтимизда Ўзбекистон Шахмат Федерацияси ва Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) ва ушбу спорт тури бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) ўртасида ўртоқлик учрашувинини ташкил этади.

Беллашув “матч-рапид” тизимида тўртта партиядан иборат бўлади. Вақт назорати: 25 дақиқа, биринчи “юриш”дан бошлаб, ҳар бир “юриш” учун 10 сония қўшиб берилади. 28 ва 29 март кунлари Республика Шахмат клубида машҳур шахматчилар Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчи ўсмирлари билан семинар-тренинглар (бир вақтнинг ўзида ўйин сеанслари) ўтказишади.

Фонд Форум кўплаб спорт турлари, жумладан, шахматни ривожлантириш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда. Масалан, жамғарма қошида Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида очилган Болалар ижодиёти марказларида болалар учун шахмат тўгараклари ташкил этилган бўлиб, у ерда етакчи мутахассислар мураббийлик қилишади. Бундан ташқари марказлар ўртасида Мустақиллик кунига бағишланган мусобақалар, Болалар ўртасида Тошкент шаҳар турнири, Ўсмирлар чемпионати сингари мусобақалар мунтазам ўтказиб турилади. 2010 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги Болалар ижодиёти маркази тарбияланувчиси Москвадаги (Россия) А. Карпов номидаги шахмат мактабида ўтказилган Шахмат бўйича очиқ турнирда 1-ўринни олгани ҳам эътиборга лойиқ. Шунингдек, Фонд Форум “Олтин куз” шахмат фестивали, Янги йил турнири каби шахмат бўйича мусобақалар ташкилотчилари қаторидан ўрин олган.

Вишванатан Ананд 1969 йилда Мадрас шаҳрида (Ҳиндстон) туғилган. Ҳиндистондик машҳур шахматчи 15-жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер (1988), ФИДЕ (Халқаро шахмат федерацияси) таснифи бўйича жаҳон чемпиони (2000-2002), 2007 йилдан амалдаги жаҳон чемпионнидир. 1998 йилда Ананд “Менинг энг яхши партияларим” китобини нашрдан чиқарди. Аднандга олти маротаба Шахмат Оскари тақдим этилган (сўнгги 12 ой ичида яхши натижалар кўртсатган шахматчига тақдим этиладиган унвон). Бугунги кунга келиб Ананд турли учта форматда олий унвон олган тарихдаги ягона шахматчидир.

Рустам Қосимжонов 1979 йилда Тошкентда (Ўзбекистон) туғилган. Таниқли ўзбек шахматчиси, 17-жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер (1997), ФИДЕ таснифи бўйича жаҳон чемпиони (2004-2005), Гуанчжоу шаҳрида (Хитой) ўтказилган 2010 йилги Осиё ўйинлари чемпиони. Болалар учун шахмат бўйича китоблар муаллифи, мамлакатимизнинг энг кучли шахматчи ўсмирлари билан бир вақтнинг ўзида ўйин сеансларини мунтазам ўтказади, Ўзбекистон миллий термаси сардори. 2004 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки учун Амир Темур ордени билан тақдирланган.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ананд ва Қосимжонов беллашуви
Baby Халқаро болалар турнири
Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди
Роналду Фонд Форум билан ҳамкорлиги доирасида маҳорат-дарслари ўтказди
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup