2011 йил 5 май

5 май куни “Инклюзив таълимнинг ижтимоий стратегиялари” халқаро анжумани чоғида Европа/Евроосиё Махсус Олимпиадаси дастурларини ривожлантириш бўлими директори Кшиштоф Круковски Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚФ) Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага “Жисмоний имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлагани учун” эътироф сертификатини топширди.
Ушбу нуфузли мукофот Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди билан бир қаторда ҳамкор ташкилотлар (Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси)нинг мамлакатимизда инклюзив таълимни ривожлантириш, имконияти чекланган болаларни жамиятга интеграциялаштириш борасида амалга ошираётган кенг кўламли фаолиятининг эътирофи, деб айтишимиз мумкин.
Гулнора Каримованинг муаллифлик “Ўзбекистонда инклюзив таълим” лойиҳаси Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонда томонидан 2007 йилдан бери амалга оширилмоқда. Бироқ ушбу соҳадаги илк лойиҳаларни жамғарма “Аёллар кенгаши” РЖБ, самарқанддаги “Ҳаёт” ҳамда Навоийдаги “Умр” кўмак марказлари билан ҳамкорликда 2005 йилдан амалга ошира бошлаган.
Эксперт ва мутахассислар Ўзбекистон инклюзив таълимнинг миллий моделини яратиш вақти келганини таъкидлай бошлашди. 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ушбу моделни қабул қилиб, уни энг қулай ва муваффақиятли деб топди ва ўрта ҳамда ўрта-махсус таълим тизимига жорий эта бошлади.
Сертификатни тақдим этар экан, Кшиштоф Круковски Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси саъй-ҳаракатларини эътироф этиб ўтди. Бундан ташқари Польшадаги Европа Олимпия ўйинлари ҳақида 5 дақиқалик фильм намойиш этилди. УНда мамлакатимиз вакиллари муносиб иштирок этишган эди.
Лойиҳа доирасида жисмоний имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига кенг омма эътиборини жалб қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилади. Хусусан, бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган Форум-марафон ҳам инклюзив таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалардан яна бирига айланди. Мазкур марафонда имкониятлари чекланган 600 киши иштирок этиб, лойиҳа доирасида тўпланган маблағларнинг бир қисми Жиззаҳ шаҳридаги инклюзив таълимга ихтисослашган янги мактабни қўллаб-қувватлашга сарфланди. Шунингдек, “Аёллар кенгаши”нинг Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси билан ҳамкорликда ўтказиладиган анъанавий акция ҳам айнан шу мақсадни кўзлаган бўлиб, унинг доирасида ҳар йили болалар ўртасида спорт беллашувлари, Халқаро Тинчлик кунига бағишланган футбол ўйинлари кабилар ўтказилади. Шу йилнинг март ойида “Аёллар кенгаши” Махсус Олимпиаданинг эътирофига сазовор бўлган, Ташкилий кенгаши раиси Гулнора Каримовага “Ўзбекистон Махсус Олимпиадасини қўллаб-қувватлагани учун” эътироф сертификати топширилган эди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Фонд Форум ва “Меҳр нури” ЭКОСОС қошидаги маслаҳатчи мақомига эга бўлди