2010 йил 13 октябр

Геометрик ранг ўзгариши жараёнига мувофиқ ҳолда бир рангдан аста-секин бошқа рангга айланаётган тошлар билан безатилган шодани тасаввур қилинг. Гулнора Каримованинг кенгқамровли муаллифлик лойиҳаси Art Week Style.uzни худди шундай маржонга ўхшатиш мумкин.
Кун шодасини янги технологиялар услубидаги ёрқин гилам жилолари билан қопланган қисмидан бошлайлик. Мамлакатимизда гиламни қўлда тўқиш анъаналари бир неча асрларга бориб тақалади – бу қадимий амалий санъат намунасидир. Шунга қарамасдан гилам усталари ушбу санъатда замонавий ахборот технологигияларидан унумли фойдаланишмоқда. Гиламларни қўлда тўқиш жараёнида компьютер дизайнининг янги услубларидан фойдаланишга бағишланган маҳорат дарси айнан мана шу масалага бағишланди. Германия ва Ҳиндистондан ташриф буюрган мутахассислар энг янги икки компьютер дастури — «eXPIoRUG.net» ва «Galaincha – компьютер графикаси, гилам тўқиш инновациялари» билан таништиришди. Дизайнерлик ғояларини компьютерда акс эттириш, ранг гаммаларини аниқлаш, жойлашиши кутилаётган хонага жиҳозни жойлаштиришда замонавий технологиялар қўл келадими, деган саволга жавобни шу ерда олиш мумкин эди.
Шоданинг навбатдаги икки қисми ғарбона шинамлик ва шарқона рангларга бойлик билан мухлисларни ҳайратга солди. Доменико ва Жулия Вакка кутилмаган қўшма тўпламни намойиш этишди. Намойиш қулай ва бежирим катакли ҳамда йўл-йўл матодан тикилган нимчалар, шим ва кўйлаклар кетма-кетлиги билан бошланди. Абрбанди матонинг кулранг, кўк ва қаймоқранг нақшлари европача либосларни безатганди. Натижада эса ноёб уйғунлашув юзага келган бўлиб, бу мамлакатимиз вакиллари қаторида хорижликларнинг ҳам эътиборидан четда қолмади.
Сўнгра «Brioni»га хос жиддийликка навбат етди. Энг сўнгги урфдаги пальтолар турли узунликдаги кечки либосларга мос равишда танланган. Устун ранглар — қора ва кулрангнинг сиёҳранг ҳамда тўқ-пушти ранглар билан аралашмаси ниҳоятда нафис кўринарди. Бироқ кутилмаган совға ҳам тайёрлаб қўйилган эди. «Brioni»нинг эркаклар тўпламида одатда анъанавий равишда классика ва жиддийлик билан ажралиб турувчи костюмлари орасида бир нечта смокинглари хашамдор гуллар ва аксессуарларнинг ёрқинлиги билан барчани ҳайратга солди.
Миллий либослар фестивали шоданинг энг аҳамиятли қисмига айланди. 18 нафар дизайнернинг 16 тўпламидаги юздан ортиқ либослар Ўзбекистоннинг турли вилоятларига сафарлар уюштиргандай бўлди. Адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган сиёҳранг, оқ-қора, яшил, кўк, оқ гаммадаги кечки либослар жилоланиб турувчи тошлар билан безатилганди. Бош кийимлар ва этаги ерни ўпувчи либослар 1001 кеча эртагидаги сингари Шарқнинг сирли гўзаллигини эсга соларди. Кашталар анор, хна ва ёнғоқ рангларига яқин табиий ва ёқимли рангдаги иплардан тикилган эди.
vМиллий либослар фестивалида муаллифи ва дизайнери Гулнора Каримова бўлган Guli брендининг тўплами алоҳида эътиборни торди. Абрбанди нақшлар туширилган жинсилар, ностандарт бичимдаги шалварларга мос қилиб анъанавий матолардан тикилган нимчалар турли рангларда тақдим этилди. Ушбу тўпламда европача оддий ва жилвакор осиёча услублар уйғунлашувидан унумли фойдаланилганди.Санъат ҳафталигининг бешинчи куни сўнгги тадбирларидан бирида Guli бренди заргарлик буюмлари тақдимоти ўтказилди. Заргарлик маҳсулотлари “дефиле”си ҳақида гаприб беришнинг ўзи камлик қилади. Тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун уни кўриш керак. Тўпламдаги ҳар бир образга ижодкорона ёндашилган, оригинал ечимлар изланган, Шарқ ва Ғарб заргарлик анъаналари бирлашган. Ғарбона мусиқий анъаналарни эса машҳур Gipsy Kings гуруҳининг асосчилари томонидан яратилган Chico & the Gypsies гуруҳи тақдим этди. Заргарлик ва мусиқа аралашмасидан иборат “коктейль” тақдимотнинг ҳар бир меҳмони юрагидан жой олди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и