2009 йил 17 ноябр

Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ва жаҳон спорт юлдузи, Чемпионлар лигаси кубогининг икки карра соҳиби Самуэль Это`О Фонд Форум ҳамда Самуэль Это`О фонди ўртасида Англашув меморандумига имзо чекилди. Шу тариқа Фонд Форумнинг янги лойиҳасига старт берилган бўлиб, унинг доирасида мамлакатимизнинг ёш футболчиларига кўмак кўрсатиб борилади. Ушбу йўналишдаги илк лойиҳа Самуэль Это`Онинг мамлакатимиздаги энг йирик футбол жамоалари - “Пахтакор” ва “Бунёдкор” қошидаги ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчиларига махсус ҳомийлик пакетларининг топшириши бўлди.
Маълумот. 2006 йилнинг март ойидан бошлаб жамғарма спорт турлари бўйича ёш истеъдодларга грант кўмагини амалга ошириб келмоқда. Шу вақтгача ўзбек спорти юлдузлари қўлидан 190 нафар спортчи грантлар қабул қилиб олишган. 2007 йилнинг март ойида лойиҳа доирасида Тошкентда “Чемпионлар форуми” спорт мажмуаси очилган бўлиб, у ерда етакчи мураббийлар мамлакатимизнинг ёш истиқболли спортчилари билан машғулотлар олиб боришади.
28-яшар Самуэль Это`О олимпия чемпиони, Африканинг икки карра чемпиони ва Испаниянинг уч карра чемпиони ҳамда Чемпионлар лигасининг икки карра соҳиби саналади. 2006 йили у шахсий ҳайрия фонди ташкил этган бўлиб, унинг фаолияти Африка минтақасидаги ижтимоий ташаббусларни бирлаштиришга қаратилган. Самуэля Это`О фонди Камерун ва ЖАРда мактаб таълими, миллатчилик, ирқчилик билан боғлиқ қаторлойиҳаларни ўтказади, шунингдек, футболдан ижтимоий интеграция сифатида фойдаланган футболчи болаларга қаратилганб бошқа лойиҳалар билан ҳам шуғулланади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Роналду Фонд Форум билан ҳамкорлиги доирасида маҳорат-дарслари ўтказди