Гулнора Каримова

Russian Fashion Weekда GULIдан Баҳор-ёз 2010 тўплами

2009 йил 22 октябр

Russian Fashion Weekда GULIдан Баҳор-ёз 2010 тўплами

Guli бренди соҳиби Гулнора Каримова Баҳор-ёз 2010 тўплами билан ўзига хос “янги ипак йўли” яратди, деб айтиш мумкин. Самарқанд, Бухоро, Хиванинг бетакрор қадимий меъморчилиги ифорини олиб таратган дефилега аввал Milan fashion week мухлислари кейинроқ эса Art Week Style.uz 2009 меҳмонлари, сўнгра Russian Fashion Weekка таклиф этилганлар баҳо беришди.

Тадбирга йиғилганлар сони шундан далолат бердики, 17 та моделдан иборат тўпламни москваликлар алоҳида қизиқиш билан кутишарди. Ҳар бир моделнинг чиқиши нафақат мумиса, балки махсус танланган видео лавҳалар: Сомонийлар мавзолейи, Регичстон миноралари, Бухоро гумбазлари билан безатилганди. Тўплам яратишда фақатгина табиий матолар (эксельсиор, шойи, адрас, беқасам, Самарқанд ипаги) ва қадимий технологиялар асосида яратилган бўёқлардан фойдаланилганлиги яна бир устунликлардан бири эди.

Нуфузли меҳмонлар орасида Елена Ярмак, Александр Шенкман, Давид Якобашвили, Юлия Визгалина, Елена Ищеева, l’Officiel-Россия бош муҳаррири Эвелина Хромченко, Андрей Григорьев-Аполлонов ва продюсер Игорь Матвиенко ( «Иванушки International» гуруҳи), RFW бош продюссери Александр Шумский ва бошқа машҳур дизайнерлар, бизнесменлар ва шоу-бизнес ҳамда ОАВ вакилларини санаб ўтиш мумкин.

Алекскандр Шумский, RFW бош продюссери:

МенгаМиланда ўтказилган “Guli presents “Style.Uzbekistan” кечасида иштирок этиш бахти насиб этганди. Айтиш мумкинки, у жуда катта муваффақият қозонди. У ерда Миланнинг кўзга кўринган арбоблари йиғилганди ва ҳамма ана шу намойишни интиқлик билан кутарди. Шубҳасиз, бу ҳақиқий ғалаба эди. Милан нашрлари ушбу кеча Миланда йиғиш мумкин бўлган омманинг барини тўплай олганини бир овоздан таъкидлашди. Ўзбекистон ва Россия ўртасида қадимий тарихий муносабатлар мавжуд. Шу боис ҳам Russian fashion weekда Guli брендининг иштироки таиий ҳолаб деган фикрдаман. Энди бу анъана ҳар мавсумда давом этади, деб умид қиламан. Умуман олганда, шарқ ғарб учун алоҳида эътиборга молик. Бу бутун жаҳонда машҳур. Бу анъанага айланиб қолишига ишонаман.

Елена Ярмак, дизайнер:

Бу тўпламни Миланда, Тошкентда ва, ниҳоят, мана, Москвада кўриб турибман. Бу ҳақиқатан ҳам қизиқарли, ёрқин ва ўзига хос. Омма ҳайратда эканлигини пайқаш қийин эмас, тўплам ҳақиқатан ҳам байналмилал характерга эга. Гулнора таклиф этаётгани — бу ҳақиқитан ҳам жуда жаҳон мода саноатида муҳим аҳамиятга эга.

Алишер, дизайнер:

Мен Тошкентда туғилиб ўсганман. Ўзим дизайнер бўлганим боис ҳам Гулнора ижодини кузатиш мен учун қизиқ. Умуман, туғилиб ўсган ватаним бўлгани боис Ўзбекистон билан боғлиқ барча ўзгаришлар мен учун аҳамиятли. Москвалик ҳамкасбларим Тошкентда Art Week Style.uz ҳафталиги ўтгани ҳақида айтишганди. Келаси йили бу ҳодичсага албатта, гувоҳ бўлиш ниятидаман.

Андрей Григорьев-Аполлонов, «Иванушки International» гуруҳи солисти:

Дам олиш кунларини фойдали ўтказиш учун GULI намойишига келдим. Менга Гулноранинг модельер сифатида нима таклиф эта олиши ҳақиқатан ҳам қизиқ. У истеъдоди баланд ижодкор инсон ва унинг амалларининг бари оригинал, қизиқарли ва янгидир.

Елена Ищеева, телебошловчи, «Банки ТВ» лойиҳаси раҳбари:

GULI намойишига аёлларга хос қизиқувчанлигим етаклаб келди. Бугунги кунга қадар ушбу дизайнер ижоди билан матлақо таниш бўлмаганман. Бундай тадбирлар инсоннинг ўзи учун бирон янгилик кашф этишида муҳим аҳамиятга эга, фикримча. Очиқчасига айтишим мумкинки, кўрганларим мен учун ҳақиқий кашфиётган айланди. Менга шарқона услуб ёқади, ушбу услубдаги либосларим ҳам оз эмас. Афсуски, Москвада GULI бренди дўконлари борми-йўқми, билмайман, акс ҳолда албатта у ерга борган бўлардим.



Мавзу бўйича янгиликлар

Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари
“Дом стиля” етти ёшда!
“Дом Стиля”: ёш дизайнерлар тавсия қилади
«Guli for Chopard» заргарлик тўплами
GULI либослари Нью Йоркдаги мода намойишида
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
«GULI» томонидан махсус безатилган «FABERGЕ» кечаси
Guli заргарлик тўплами Москвада намойиш қилинди
Гулнора GULI брендини Базелда тақдим этди
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup