2009 йил 22 декабр

Фонд Форумнинг ёш футболчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, Гулнора Каримова ташаббуси билан старт олган янги лойиҳаси эълон қилинганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган бўлса-да, унда икки жаҳон футболи юлдузлари иштирок этиб улгуришди – Самуэль Это'О ва Криштиану Роналду. Мадриднинг “Реал” жамоаси яримҳимоячиси Криштиану Роналду, ФИФА тасниқи бўйича 2009 йилнинг энг чиройли гол соҳиби ҳисобланиб, у Тошкентда Фонд Форум билан Англашув меморандуми имзолади ва янги лойиҳа доирасида маҳорат-дарслари ўтказди. Шунингдек, Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова билан биргаликда иккита болалар жамоалари: Қашқадарё вилоятининг “Олимпик” жамоаси ва Тошкент вилоятининг № 1-сонли болалар-ўсмирлар жамоасини тақдирлади.
Ўзининг илк фаолияти даврлариданоқ болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади янги болалар спорт мажмуалари очиш, спорт турлари бўйича ёш спортчиларга грантлари ажратиш борасида лойиҳалар ташкил этади. Жамғарманинг ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги лойиҳаси грант тақдим этишдан ташқари, халқаро мутахассислар иштирокида маҳорат-дарслари ўтказишни ҳам назарда тутади.
Криштиану Роналдунинг келиши катта шов-шувларга сабаб бўлди. Тошкентдаги 8000 одамга мўлжалланган "Жар" спорт майдони бу сафар 10 минг томошабинни сиғдирди. Дастлаб Роналду мухлислар олқиши остида ўзининг моҳирона услубларини намойиш этганидан сўнг “Бунёдкор” футбол академияларининг ҳар икки жамоаси билан битта тайм ўйнади (1995 ва 1996 йилда туғилган болалар).
- Бундай кўргазмали машғулотларнинг асосий мақсади, - изоҳ берди Роналду журналистларга, - ҳар бир футболчини бундан-да яхши натижаларга эриша олиши ва бунга интилиш кераклигига ундашдир. Бу ҳар бир ёш футболчининг шиорига айланмоғи керак!
Матбуот анжуманида Роналду Тошкентга Фонд Форумнинг мамлакатда болалар футболини ривожлантиришга қаратилган лойиҳасига ёрдамлашиш, ёш ўзбек футболчиларига туртки бериш мақсадида келганини таъкидлади. Спортчи, шунингдек, Ўзбекистонга биринчи маротаба келганинива албатта, яна келажагини айтиб, Луиз Филипе Сколаридан ўзбек футболи ҳақидаг эшитганини айтди. Роналду Ўзбекистонда футболни ёритаётган уч нафар журналистга дастхати туширилган эсдалик совғаларини тақдим этди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми