2010 йил 27 май

27 май куни Тошкентда Раҳимовлар сулоласининг ноёб муаллифлик лойиҳаси -«Минг бир шамчироқ» кўргазмаси ўз ишини бошлади. Экспозиция 100 дан ортиқ таниқли санъатшунослар, рассомлар, дипломатлар, жамоат арбоблари, журналистлар ва истеъдодли усталарнинг барча муҳлисларини жамлади. Тадбир “Усто-Шогирд” кулолчилик мактаби томонидан Фонд Форум, ўтган йили мамлакатимиз санъатининг барча йўналиш ва соҳаларида фаолият юритувчи академиклардан тортиб, ёш рассомларгача турли ёшдаги усталарни бирлаштириш мақсадида Гулнора Каримова томонидан ташкил этилган «IJOD» рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси кўмагида ташкил этилди.
Кўргазмада 101 та сопол шамчироқ санъат шайдолари эътиборига ҳавола этилди. Барча экспонатлар турли услубларда яратилган бўлиб, улар орасида осма, илма ва бошқа хил шамчироқлар мавжуд. Шамчироқларни ишлаб чиқариш учун қайта тикланган қадимий технологиялар ва Раҳимовлар сулоласининг ноёб услубларидан фойдаланилган.
Рахимовлар сулоласи - Тошкентдаги етти авлод алмашган энг таниқли сулолалардан бири. Бугунги кунда Акбар Раҳимов ва унинг ўғли Алишер аждодлари анъаналари фаол равишда давом эттирмоқдалар. Фонд Форум ва ЮНЕСКО кўмаги остида 2006 йилнинг апрель ойида Раҳимовлар сулоласининг Тошкентдаги биринчи “Усто-шогирд” кулолчилик мактаби очилган. Бугунги кунда у мамлакатимиз анъанавий кулолчилигини қайта тиклаш, сақлаб қолиш, ривожлантириш ва тарғиб қилишда катта роль ўйнамоқда. Ҳозирда Акбар ва Алишер Раҳимовлар ушбу мактабда кулолчилик сир-асрорларинидан таълим бериб келишмоқда. Фонд Форумнинг мунтазам кўмаги остида Мактабда шахсий кўргазмалар, кулолчилик экспозициялари ва бошқалар ўтказиб келинади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и