Гулнора Каримова

Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди

2010 йил 11 май

Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди

11 май куни Миллий санъат марказида Гулнора Каримова Фонд Форум томонидан ҳар йили бутун республикамиз бўйлаб ўтказиладиган Педагогик грантлар дастури ғолибларига 50 та грант топширди.

Илк маротаба Фонд Форумнинг Педагогик грантлар дастури Гулнора Каримова томонидан 2006 йилнинг октябрь ойида - Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан эълон қилинган эди. Таълим тизими ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган ушбу лойиҳа иштирокчилар - мактаб, академик лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари, шунингдек, илмий тадқиқотчилар, юқори педагогик таркиб вакиллари ҳамда олий бўғин раҳбарлари - мактаб, коллеж директорлари, декан, проректор, ректорларда ката қизиқиш уйғотди.

Бу йили 1000 дан ортиқ аризалар орасидан 50 та энг яхши ғоя ва ишланмалар муаллифлари сараланиб олиниб, 2010 йил мобайнида уларни ҳаётга тадбиқ этиш имкони туғилади. Ушбу маблағлар ўқитувчиларга очиқ дарслар ўтказиш, таълимнинг интерактив услубларидан фойдаланиш, модуллар тайёрлаш, таълимий тадбирлар ўтказишда қўл келади. Грантлар тадқиқот изланишлари олиб бориш, амалий қўлланмалар ёзиш, янги методик, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратиш учун сарфланади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup