Гулнора Каримова

Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди

2009 йил 12 феврал

Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди

12 феврал куни республиканинг барча вилоятларидан Тошкентга йиғилган Педагогик грантлар анъанавий дастурининг 50 нафар ғолиби Гулнора Каримова қўлидан мукофот олди. Гулнора ушбу лойиҳага 2006 йилда асос солганди.

Жорий йилда лойиҳада 1000дан зиёд ўқитувчилар, мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди. Танловга тақдим этилган лойиҳалар турли мавзуларга бағишланган бўлиб, уларнинг қамрови ҳам бир-биридан фарқ қиларди: интерактив усулларни қўллаш бўйича таклифлардан тортиб, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва йирик илмий изланишларгача.

Жорий йилда Дастурнинг йўналишлари ҳам анча кенгайди. Грантлар нафақат ўқитувчиларга, балқи ўқув юртларининг раҳбарлари, ректор ва проректорлар, факультетлар деканларига таълим тизимида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун топширилди. Ушбу янгилик Дастур самарадорлигини ошириш, ҳам бир грантдан фойда кўрадиган одамлар доирасини кенгайтириш учун киритилган эди.

Анъанага кўра, мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртлари ўқитувчиларига ҳам дипломлар топширилган бўлиб, улар йил давомида ҳар ой молиявий рағбат олиб туради.



Мавзу бўйича янгиликлар

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup