Гулнора Каримова

Ойлик диққат марказида – болалар!

2010 йил 5 июн

Ойлик диққат марказида – болалар!

Бу йили Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни қатор кўнгилочар тадбирларнинг дебочасига айлиниб, уларнинг асосий сабабчиси ва қаҳрамонлари албатта болажонлардир. Гулнора Каримова ғоясига асосан Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” эҳ жамоат жамғармаси ҳамкорлар билан биргаликда рамзий равишда “болаликнинг 31 куни” деб номланган ушбу болалар ойлигида қатор тадбирлар ўтказишади. Тантанали тадбирлар, танловлар, ҳайрия лойиҳалари, мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари зиёрати, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, оғир хасталикларга дучор бўлган болалар учун акциялар, цирк намойишлари ва бошқалар ўтказилади. Акция 1 июль куни пойтахтимиздаги Япон боғида ўтказиладиган анъанавий Болалар Ҳайрия бали билан якунланади. Айнан мана шу лойиҳа сабаб ўтган йили республикамизнинг барча вилоятларидаги 3 минг нафар болалар кийим-бош, пайафзал, янги ўқув йилига мактаб анжомлари ва бошқалар билан таъминланишди.

1 июнь куни пойтахимиздаги “Континент” савдо-кўнгилочар марказида “Аёллар кенгаши”нинг ҳайрия акцияси ўтказилди. Акция болалар уйлари тарбияланувчилари билан 2 минг нафардан ортиқ болаларни қамраб олган бўлиб, Акция пойтахтимиз ва мамлакатимиз вилоятларидаги болалар марказларини ривожлантириш учун маблағ тўплаш ҳамда Фонд Форумнинг “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Акцияда ўзбек эстрадасининг таниқли вакиллари иштирок этишди. Турли эртак қаҳрамонлари ва байрам дастурхони тадбирга янада файз бағишлади.

Худди шу куни “Меҳр нури” жамғармаси «Ватаним тарихи» ҳайрия акцияси ўтказиб, унинг доирасида Меҳрибонлик уйларининг 40 нафар тарбияланувчиларини Самарқандга зиёратга олиб борди. Акция доирасида болалар учун шаҳарнинг тарихий ёдгорликлари бўйлаб экскурсиялар уюштирилиб, совға-саломлар топширилди ва байрам дастурхони тузалди.

Шунингдек, 1 июнь куни Ёшлар ижод саройида «Менинг севимли шаҳрим» болалар суратлари кўргазмаси ҳамда концерт дастури тақдим этилди. Кўргазмада ёш истеъдод эгалари, жумладан, «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали, «Болажонлар-Ширинтойлар» болалар мода фестивали ғолиблари, “Колибри” мода мактаби тарбияланувчиларининг асарлари ва чиқишлари болажонлар эътиборига ҳавола этилди.

2 июнь куни “Меҳр нури” жамғармасининг оғир хасталанган болалар учун ҳайрия акцияси ўтказилди. Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтининг болалар бўлимида ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари – Манзура, Фаррух Комилов, «Божалар» гуруҳи кабилар концерт кўнгилочар дастури доирасида чиқишлар қилишди. Бундан ташқари совға-саломлар ҳам улашилди.

Ойлик диққат марказида – болалар! Ойлик диққат марказида – болалар! Ойлик диққат марказида – болалар!

2 июнь куни вокал студиясининг кичик гуруҳи концерти Фонд Форумнинг “Янги авлод форуми” болалар ижодиёти ва санъати марказида бўлиб ўтди. Марказ турли тўгаракларининг энг яхши иштирокчилари Фонд Форумнинг совға-саломлари билан тақдирланишди. Марказнинг залида био хилма хиллик мавзусига бағишланган болалар суратлари кўргазмалари билан танишиб чиқиш мумкин эди. Муаллифлар — “Жайрон” экоголик марафони ва экологик экспедицияси иштирокчиларидир.

5 июнь куни Меҳрибонлик уйлари ва ижтимоий мухофазага муҳтож оилалардан 2 минг нафар болалар махсус меҳмон — франциялик таниқли акробат ва жонглер Вилли Вендеснинг Тошкент Циркидаги чиқишларига таклиф этилди. Фонд Форум, Виктор Гюго номидаги Француз маданият марказидир.

Фонд Форум ва “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан қатор ҳамкор ва хомийлар кўмаги билан Гулнора Каримова ташаббуси остида ўтказиладиган иккита йирик йиллик лойиҳа ой якунига қадар болаларни хушнуд этишга қаратилган барча ҳайрия тадбирлари ҳамда акцияларнинг ўзига хос натижасига айланади.

Третий Детский международный турнир «Baby» («Кичкинтой») в этом году пройдет 30 июня, вновь предоставив возможность для выступления на «большом ковре» самых юных дарований в области художественной гимнастики. Организаторы проекта – Фонд Форум, Министерство культуры и спорта РУз, Федерация художественной гимнастики, Фонд развития детского спорта, Хокимият г. Ташкента.

«Baby» («Кичкинтой») Болалар халқаро турнири бу йили 30 июнь куни ўтказилиб, унда ёш истеъдодлар бадиий гимнастика бўйича ёрқин чиқишлар қилишади. Лойиҳа ташкилотчилари – Фонд Форум, Бадиий гимнастика федерацияси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги.

Шу йилнинг 1 июль куни “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси томонидан ўтказиладиган “Ҳаёт учун” анъанавий ҳайрия бали ойликни якунловчи тадбирга айланади. 2 дан 15 ёшгача болалар учун Ҳайрия балида ҳар йили турли ўйин бекатлари ташкил этилади: «Мода шайдолари», «Диско ўйинчиси», «Ёш мухбир», «Мен куйлай оламан», «Мен - фокусчиман» ва «Биз чизамиз», ота-оналар учун эса – «ТУМОР» ижтимоий акцияси, ҳайрия аукциони ва ижодий ишлар кўргазма-ярмаркаси. Ота-оналар таниқли шахслардан лотлар эълон қилинадиган ҳайрия аукционида бажонидил иштирок этишади. Ушбу ёрқин ва қизиқарли тадбирлар кўзланган асосий мақсад – болалик ва оналикни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ижтимоий-ҳайрия лойиҳаларини ривожлантириш, истеъдодли болаларнинг ижодий имкониятларини кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш. Ўтган йили ота-она меҳридан маҳрум уч минг нафардан зиёд болалар кўпгина зарур ва фойдали буюмларга эга бўлишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Baby Халқаро болалар турнири
“Болажонлар-Ширинтойлар”: Фестивалга оз қолди
Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди
Болалар ҳайрия бали
Болалар мода фестивали - яна бир йил оша
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Болалик шарафига ҳайрия
Болалик ва мода фестивали
Болаликнинг сеҳрли олами
Эртаклар оламига марҳамат!
Нафосат ва спорт байрами
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми
Хайрия бали: болаларга қувонч улашиш бахти!
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup